Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Пауло Дибала: аргентиналик фаолиятида янги тонг отиши

Баҳо:
+ | -

«Юнвентус»нинг янги мавсумдаги илк ўйинида «Удинезия» майдонига сафари унчалик ҳам омадли бўлмади. Натижа клуб мухлисларини бир қадар хафа бўлишига олиб келди. Ўйин 2-2 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якун топди. Гарчанд на жамоа ихлосмандлари ва на мураббийларни натижадан кўнгли тўлмаган бўлсада, бу ўйинда бир футболчи ўзининг ажойиб ҳаракатлари ва юқори даражадаги ўйини билан ёдда қолди. Сўнгги вақтларда ушбу футболчи ҳақида бундай илиқ сўзларни айтиш анча мушкул эди.

 

Пауло Дибала 2015 йилда жуда катта умидлар ва ўзидаги туганмас ғайратлар билан Туринга қадам ранжида этган эди. Бироқ 2019 йилда Макс Аллегрининг жамоадан кетиши билан аргентиналик ҳужумчи ўйинида ҳам ўта пасайиш, ишончсизлик ва беқарорлик сезила бошлади. У анча вақт жамоадан узилиб қолди. Қолаверса, Дибалани узоқ давом этган жароҳатлар ҳам қийнаб қўйган эди. Аргентиналик ҳужумчи бу синовларни енгиб, ваниҳоят 2020-2021 йилги мавсумда сафга қайтди ва 24 та лига учрашувида майдонга тушурилди. Футболчи мавсум давомида атиги 4 та гол ва 3 та ассист ижро эта олди, холос. Устага-устак, «Юве» бу мавсумни сўнгги ўн йилликдаги энг ёмон натижа билан якунлади. Жамоа чемпионликни «Интер»га топширган эди. Янги мавсумдан Аллегрини жамоага қайтишеса аргентиналик ҳужумчи тақдирида катта бурилиш ясаши мумкин. Албатта яхши тарафга. Негаки айнан Аллегри 27 ёшли футболчини бир пайтлар «Палермо»дан олиб келинишига бош-қош бўлганди. Эндиликда, «Кекса Синьора»да у учун янги саҳифа очилиши мумкин. Кеча бўлиб ўтган учрашувда Дибала асосий таркибда жамоа сардори сифатида ҳаракат қилди. У ушбу баҳсда чайир, ақлли, рақибларга нисбатан аггресив ҳамда ўта ўйланган ҳаракатлар эгаси эканини кўрсатди. Футболчи чап қанотдаги ҳаракатлари давомида Аллегри нима учун уни асосий таркибда туширганига жавоб беришга эришди.

 

Дибала майдонда ўзини кўрсатиш учун унчалик ҳам кўп вақт сарфламади. Ўйин бошлангандан уч дақиқа ўтар-ўтмас, ўзининг табиий футболчилик салоҳиятини намойиш этди ва рақиб жарима майдончаси ичига тезлик билан кириб келди. У Родриго Бентанкурнинг қулай узатмасидан кейин дарвозанинг узоқ бурчагини бехато нишонга олди. У эрта ҳисоб очувчи голга муаллифлик қилди. Ушбу гол барчага ишончга тўла футболчи қандай бўлиши, аргентиналиклар услуби ҳамда Аллегри ишонган ўйинчи қайтаётганини намойиш қилган эди. Бу воқеадан йигирма дақиқа ўтиб, Дибала яна катта саҳнада пайдо бўлди. «Ювентус» ҳимоячилари рақиб прессинги таъсиридан муваффақиятли чиқиб, аргентиналик орқали ҳужум шаккланади. Пауло «Кекса Синьора»нинг қарши ҳужумида марказий ролни ўйнади ва майдон бўйлаб Хуан Куадрадо томон моҳирона кросс ижро этди. Бунинг натижасида колумбиялик футболчи яхши вазият ҳосил қилди ва ҳужумни омадли якунлади.

 

Ўйин майдонида юз берган юқоридаги иккита вазият Пауло Дибала ҳақида барчасини кўрсатиб беради. У худди Лионел Мессининг «Барселона»даги сўнгги бир нечта мавсумидаги каби жамоасининг ҳужумларида марказий аҳамиятга эга бўлди. Вазиятлар яратувчиси ва оркестори сифатида таассурот қолдирди. Гарчанд ўйиннинг сўнггидаги натижа қониқарсиз ҳамда жамоа мухлислари ғазабига сабаб бўлган бўлса ҳам, Дибала томонидан амалга оширилиган энг яхши намойиш сифатида тарихда қоладиган бўлди. Биз бунда Жаҳон даражасидаги футболчининг қайта кашф этилганини гувоҳи бўлдик. У аслан қандай экани, ичида футболчи сифатида ким борлигини намойиш этиб берди. Дибаланинг потенциали бир неча йилдан бери тўлиқ кўринмай қолган бўлиши мумкиндир, аммо шубҳа йўқки, Макс Аллегрининг «Allianz Stadium»га қайтиши аргентиналик фаолиятида янги тонг отаётганидан дарак беради. Ҳархолда, футбол мухлиси сифатида биз бундай бўлишидан умидвор ва манфаатдормиз.

 


Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 21:18, 23.08.2021.
Ўқилди: 3132 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.