«Арсенал» яримҳимоячиси Лукас Торрейра А Серияга қайтишга яқин турибди, деб хабар бермоқда Calcio Mercato. Манбага кўра, уругвайлик яқин орада «Фиорентина» футболчисига айланади.
Германиянинг «Айнтрахт» клуби ҳам Торрейрага қизиқиш билдирган, аммо футболчининг ўзи илгари «Сампдория»да ўйнагани учун Италияга қайтиш истагини билдирган.
Маълум бўлишича, «Фиорентина» футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Торрейра 2018 йилда «Сампдория»дан деярли 29 миллион еврога «Арсенал»га ўтганди.
Ўтган мавсумда у «Атлетико»да ижара асосида ўйнади ва Испания чемпиони бўлди.