Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

«Лестер»да порлаши кутилган янги Варди — Патсон Дака келажаги

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Лестер» клуби ёзги трансферлар ойнасида унчалик фаол бўлмади. Бироқ бир трансфер эътиборимизни тортди. Жамоа ёзда ўз таркибини Австриянинг «Ред Булл Зальцбург» клуби футболчиси Патсон Дака билан тўлдирди. Трансферига 23 миллион фунт сарфланган 22 ёшли футболчи тарихда Англия Премьер-лигасига йўл олган тўртинчи замбиялик футболчига айланди.

Дака - ўз юртининг янги авлод иқтидорли футболчилари қаторида эътироф этилмоқда. Унга миллий терма жамоанинг келгуси муваффақиятларида унумли илдизлардан бири сифатида қаралади.

Stadion.uz эса ушбу иқтидорли футболчи ҳақида қисқача тўхталиб ўтади.

Замбия терма жамоаси биринчи марта Африка Миллатлар Кубогини қўлга киритганида Дака атиги 12 ёшда эди. Жамоа ўшанда финалда Кот-д'Ивуарни мағлубиятга учратган, аммо шундан сўнг терма жамоа ўйинларида яққол пасайиш кўзга ташланди. Чунки замбияликлар қитъа чемпионатининг охирги 3 та йўлланмасига ҳам эга чиқолмадилар. Бироқ айни дам бу терма жамоа тарихий лаҳза содир бўлишини кутмоқда. Яъни Замбия биринчи марта жаҳон чемпионати финалига йўлланмани қўлга киритади.

ФИФА рейтингида қора қитъа вакилларининг позицияси ҳам пасайишда давом этди: 2012 йилдаги 34-ўриндан жорий йилнинг августида 87-ўрингача тушиш кузатилди. Аммо, ҳозирда Замбия терма жамоаси мухлисларининг Европада аллақачон ўзини кўрсатаётган янги авлод футболчиларидан умидлари катта. Гап «Брайтон» аъзоси 23 ёшли Энок Мвепу, «Тула Арсенал» вакили 22 ёшли Кингс Кангва, «Рейнжерс»дан 24 ёшли Фэшн Сакала ва, албатта, бугунги қаҳрамонимиз Патсон Дака ҳақида кетмоқда.

Даканинг карьераси 2012 йилда, унинг терма жамоаси Африка Миллатлар Кубогини қўлга киритган пайтдан бошланган. Унинг истеъдодини скаутлар Замбия футболидаги таниқли «Airtel Rising Stars» академияси орқали аниқлаб олишди. Айтилишича, Патсонга мутахассислар учун ўз салоҳиятини қандай эканини исботлашга атиги 10 дақиқа вақт кетган экан холос.

«Airtel Rising Stars» туфайли мен ўз мамлакатимдаги ёшлар даражасини халқаро миқёсда намойиш этиш имкониятига эга бўлдим», - дейди Замбия марказидаги Чингол шаҳрида туғилган Дака.

2013 йилда «Нчанга Рейнжерс» клубида ўйнаб юрган пайтлариданоқ Дака Замбия U-17 жамоаси қайдномасига чақирилган. Нигерияда ўтказилган турнирда жамоа иккинчи ўринни эгаллади ва Патсон ўшанда тўпурарга айланди. Кўп ўтмай, у Африка матбуотида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди ва ниҳоят терма жамоадаги дебютини 2015 йили, атиги 16 ёш бўлганида амалга оширди. У ўша пайтлар Европадан келган ёш ҳужумчиларга қизиқиш кундан-кунга кучайиб бораётган бир даврда оғир рақобат тўлқинини жиддий ёриб ўтган эди.

2017 йил бошида Даканинг Европага кетиш эҳтимоли тобора ортиб борди. Агентлари орасида менежментлик алоқалари ривожланиб, «Севилья» ва Мали терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Фредерик Кануте Патсонни Австриянинг «Лиеферинг» клубига ижарага бериш вариантига ишонтира олди. Бир неча ойдан сўнг эса у «Ред Булл» жамоасига трансфер қилинди.

Дака 2018/19 йилларда «Ред Булл Зальцбург»нинг биринчи жамоасига чақирув олади ва бир йилдан сўнг Дортмунднинг «Боруссия» клубига кетган Эрлинг Холандга муносиб ўринбосар сифатида кўрилади ва бу ерга чақирув олади. Унинг асосий таркибга қўшилиши тезда ўз самарасини беради - у Австрия чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумида 31 ўйинда 24 та гол урди, бир мавсумдан кейин эса ундан ҳам яхшироқ кўрсаткични қайд этди - 28 ўйинда 27 та гол.

Шу тариқа унга Англиянинг «Лестер» жамоасидан эътибор қаратила бошланди. «Тулкилар» ҳужумчи учун 23 миллион фунт эвазига узоқ муддатли шартнома таклиф этишди. Британиялик мутахассисларнинг таъкидлашича, агар Патсон инглиз футболига тўғри мослаша олса, бир неча йилдан сўнг у «Лестер» фахрийси Жейми Вардини ҳеч қандай муаммоларсиз ўрнини эгаллаши мумкин.

Ҳақиқатан ҳам Варди ва Дака ўртасида умумий баъзи ўхшашликлар бор дейиш мумкин. Иккала ҳужумчи ҳам рақибларидан тезлик билан ўзиб кетишни самарали уддалашади. Муҳими, жарима майдончаси ичида керакли жой танлашда деярли адашишмайди. Статистика ҳам буни исботлаб турибди. Шуни айтиш мумкинки, ўтган мавсумда Даканинг голларини 95%и жарима майдончаси ичидан урилган, Вардида эса бу кўрсаткич - 97%. Бундан ташқари тўпни рақиб жарима майдони ичида қабул қилгач яратиладиган хавфли вазиятлар сони бу икки футболчида яхши кўрсаткичга эга: Вардида бир ўйинда ўртача 4 та бўлса, Дакада эса 6 та. (Гарчи Австрия чемпионати даражасида бўлса ҳам).

Жейми Варди сингари, Патсон Дака ҳам яхшигина жисмоний фазилатларга эга, бу унга жамоанинг қарши ҳужумлар пайтида янада тезроқ ҳужумни якунлашига ёрдам беради. Ўтган мавсумда хусусан, замбиялик форвард «Ред Булл»нинг тезкор қарши ҳужумларидан сўнг тўртта гол урди ва бу ҳолат уни «Лестер»да Брендан Роджерс учун анча қизиқ номзод сифатида кўрсатиб берди:

«Прессинг - Даканинг энг кучли томонларидан бири ва, албатта, у майдонда буни жуда яхши исботлайди. Патсон ҳар доим турли мураббийлардан ранг баранг нарсаларни ўрганишга тайёрлигини намоён қилади. Жамоанинг натижаси Дака учун майдонда урилган голлардан кўра анча муҳимроқ. Патсон АПЛда «Лестер» учун мукаммал ҳужумчи бўлиши мумкин. Унинг энергияси ва кучи замбияликка Англияда самарали ҳаракатланишда ёрдам беради", - дейди австралиялик журналист Александр Андонов.

Премьер-лигага ўтиш варианти ҳақиқатан ҳам Даканинг фаолиятидаги янги ва жиддий синовга тайёрлигини билдирар эди. Бироқ у ҳали ўзида техникасининг бир қатор жиҳатларини яхши ишлаб чиқиши керак. Чунки Австрия чемпионатида унда яккакурашлар ва айрим дрибблинг билан боғлиқ муаммолар кўзга ташланган. Бунинг устига АПЛ бу каби камчиликларни кечирмайди.

Дака анчайин умидли бўлган ёш ҳужумчи, у ўзини ҳали юқори элита футболида синаб кўрмаган. Шу сабабли унинг халқаро майдонларда қийинчиликларга дуч келганини кўрдик. У Чемпионлар Лигаси доирасида «буқалар» сафида 10 та учрашувда майдонга тушиб атиги битта гол урди.

Шунингдек, Патсон Англия Суперкубоги доирасида «Лестер» сафида ўз дебютини ўтказди ва «Манчестер Сити»га қарши 24 дақиқа ҳаракат қилди. Бироқ ўйин статистикаси замбиялик форвард учун ўнгай эмас - 13 та амалга оширилган дрибблингдан фақат 2 таси муваффақиятли, 4 тадан 1 та аниқ пас. Якка курашларнинг эса ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган. Аммо у Брендан Роджерснинг талабларини эртароқ тушунади деган умиддамиз. Патсон «Кинг Пауэр»да ўзига хос ўйинчига айланишга ҳаракат қилади. Зеро, мухлислар ундан Жейми Вардининг ўрнини муносиб тарзда эгаллашини кутишмоқда.

«Мен олдин ҳам «Лестер»ни кўп бора кузатиб келганман. Жейми Варди - услуби ва ҳаракатларидан келиб чиқса менга ўхшаб кетади. Мен ҳар куни машғулотларда қатнашиб, ундан сабоқ олишим мумкинлигидан жуда хурсандман”,- дейди Дака. 

Биз эса замбиялик ёш иқтидорнинг келгуси фаолиятида унга омад тилаб қоламиз.

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Киритилди: 15:36, 24.08.2021.
Ўқилди: 2734 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.