Британия матбуотида янги мавсум футболчиларнинг максимал тезлиги ҳақидаги маълумот пайдо бўлди.
Унга кўра энг тезкор футболчи - «Саутгемптон» аъзоси Адам Армстронг сифатида қайд этилди. У шу пайтгача соатига жами 35,65 км тезликкача эришган.
Иккинчи ўрин Адама Траорега насиб этди. «Вулверхемптон» вингери бундай рейтингларда тез-тез кўриниш бериб туради. Унинг максимал тезлиги соатига 35,6 км.
Кучли учликни «Кристал Пелас»нинг ҳужумкор ўйинчиси Уилфрид Заҳа эгаллайди. Унинг тезлиги соатига 35,21 км ни ташкил этган.