"Барселона" раҳбарияти франциялик ҳимоячи Самуэль Умтитининг хатти-ҳаракатидан ғазабланди, деб хабар беради Sport.es нашри.
Манбага кўра, клуб Умтитининг жамоада қолиш қароридан норози. Француз бошқа клубларнинг таклифларини кўриб чиқишдан ҳам бош тортмоқда. Яқин вақт ичида томонлар музокараларнинг навбатдаги босқичини ўтказадилар. Агар Умтити ҳали ҳам ўз позициясини ўзгартирмаса, унга кескин чоралар кўриш мумкин.
Ўтган мавсумда 27 ёшли Умтити "Барселона" таркибида 16 ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.