Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф

Жасур Ҳасанов Ироққа қарши ўйинда майдонга туша олмайди

Баҳо:
+ | -

Бухоронинг "Бухоро" ва Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси  Жасур Ҳасанов Ироқ олимпия терма жамоасига қарши учрашувда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Яқиндагина Ироқ олимпия терма жамоасининг 27 ноябрь куни БАА устидан қозонган 2:0 ҳисобидаги ғалабаси бекор қилиниб, техник мағлубият ёзилганди. Бунга сабаб қилиб эса терма жамоа аъзоси Файсал Жассим ҳисобида 2та сариқ карточка бўлишига қарамай (иккинчи босқичда Эрон ва учинчи босқичда Австралияга қарши ўйинда) майдонга тушгани келтириб ўтилди.

21 февраль куни Вадим Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатар пойтахти Доҳада Ироққа қарши учинчи саралаш босқичи доирасидаги 5-турда майдонга тушади. Ҳозирга қадар терма жамоамиз аъзоларидан Акбар Исматуллаев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Жавлон Иброҳимов, Фозил Мусаев, Павел Смоляченко, Олег Зотеев каби футболчилар 1тадан огоҳлантириш олиб улгуришган. Вадим Абрамов Павел Смоляченкони таркибга жалб қилмаяпти. Қолган футболчилар Ироққа қарши ўйинда ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилса, 14 март куни Тошкентда бўлиб ўтадиган БАА олимпия терма жамоасига қарши ўйинни қўйиб юборишади. Тошкентда бўлиб ўтган Ироқ ва Австралияга қарши ўйинларда огоҳлантирилган Жасур Хасанов бўлса 21 февраль куни Ўзбекистон олимпиячиларига ёрдам бера олмайди. Эвазига БААга қарши сўнгги турда бемалол ҳаракат қилиши мумкин.

Огоҳлантириш олган футболчилар:

Гонконг – Ўзбекистон 0:2
Акбар Исматуллаев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Жавлон Иброҳимов, Фозил Мусаев

Ўзбекистон – Ироқ 2:0
Жасур Ҳасанов

БАА – Ўзбекистон 0:0
Павел Смоляченко

Ўзбекистон – Австралия 2:0
Олег Зотеев, Жасур Хасанов

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:00, 17.02.2012.
Ўқилди: 11004 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.