Португалиянинг "Бенфика" клуби бразилиялик ҳимоячи Давид Луизни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўз твиттерида хабар беради. Манбага кўра, футболчи аллақачон Туркия ва Саудия Арабистони таклифларини рад этган. Давид Луиз "Бенфика"да 2007-йилдан 2011-йилгача ўйнаган. 34 ёшли футболчи ҳозирда эркин агент.
Ўтган мавсумда у "Арсенал" таркибида 30 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урди. Луиз "Арсенал"
ва "Бенфика"дан ташқари "Челси", "ПСЖ" ва Бразилиянинг "Витория" жамоаларида ҳам ўйнаган.