Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Мбаппе ва унинг атрофидаги воқеалар

Баҳо:
+1 | -

Ушбу ёзги трансферлар ойнасида Килиан Мбаппе кўп бор тилга олинмоқда.

Гап шундаки, франциялик иқтидор соҳиби ПСЖ клубининг шартномани узайтиришдан бош тортгани ва «Реал»да олдиндан ўйнаш мақсади борлигини маълум қилганидан кейин вазият бутунлай ўзгариб кетди.

Килиан айни вақтда «Реал»га ўтишни истамоқда ва Париж клубининг таклифларини рад этиб келмоқда. Ўз навбатида мадридликлар 22 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш учун дастлаб 160 кейинчалик эса 170 млн евролик расмий таклифларни юборишди. Ҳар иккала вазиятда ҳам ПСЖ раҳбарияти рад жавобини берди ва уни 200 млн евродан камига сотмаслигини маълум қилди.

Аслида ушбу нарх ҳам келаси йили эркин агентга айланадиган футболчи учун жуда ҳам яхши таклиф эди, аммо буни Париж клуби раҳбарлари тан олгиси келмаяпти. Натижада, улар эндиликда шунча пулдан қуруқ қолишлари мумкин. Сабаби, «Реал» энди Мбаппе учун таклиф юборишда танаффус олган ҳолда қиш мавсумигача кутишни афзал кўришмоқда. Ўша пайтга келиб, энди 170 млн евро эмас, балки 100 млн евро ҳам таклиф этилмаслиги мумкин.

Хўш энди Мбаппе ПСЖда қолса ёки «Реал»га ўтса унинг келажакдаги фаолияти ҳақида тўхталиб ўтишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Месси, Неймар, Ди Мария, Mbappe... Ушбу квартет айни пайтда дунёнинг исталган клуби ҳужум чизиғи билан рақобатда бемалол ютиб чиқиш имкониятига эга. Килиан Мбаппе янги мавсумда бор эътиборини ПСЖ клубига қаратса ва астойдил жамоа учун борини бера олса, Носир Ал-Хелайфи клуби ҳатто Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониши мумкин. Клубга Ашраф Ҳакими, Серхио Рамос, Жоржинё Вейналдум каби ҳимоя ва ҳужумга бирдек ёрдам бера оладиган футболчиларнинг келиши ПСЖни янада кучли қилиб юборган бўлиши табиий. Қўшимчасига, дарвозада эндиликда Европа чемпиони Жанлуижи Доннарумма ҳам бор.

Мбаппе ПСЖда қолса ва шартномани узайтиришдан бош тортишда давом этаверса Париж клуби раҳбарияти унга жазо сифатида ўйин амалиёти бермаслиги эҳтимоли ҳам бор. Бу вазиятда нафақат клуб, балки футболчининг ўзи ҳам кўп нарсаларни йўқотади. Шундай экан, бу қисмат Мбаппенинг бошига тушишини ҳеч бир футболни севувчи инсон хоҳламаса керак. Акс ҳолда, яна бир супер юлдуз эрта сўниб қолиши ҳам мумкин.

Мбаппе «Реал»га ўтса ўзини кўрсатиши ҳам, кўрсата олмаслиги ҳам мумкин. Сабаби, жамоавий ушбу ўйинда уни тўп билан таъминлаб бера оладиган ва яхши тушунадиган ўйинчилар бўлиши зарур. Карим Бензема ва Лука Модрич ушбу ишни яхши бажаришига шубҳа йўқ ва бу борада Мбаппе тез мослаша олишини тахмин қилиш мумкин.

Нима бўлганда ҳам Мбаппе ўз тезлиги ва дриблинги, голга чанқоқлиги билан ҳар қандай клуб фалсафасига тушиб кетадиган футболчи ҳисобланади ва шунинг учун ҳам бўлса керак, у айни пайтда дунёнинг энг қиммат футболчиси бўлиб турибди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:04, 28.08.2021.
Ўқилди: 4324 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.