Пара пауэрлифтинг бўйича эркаклар ўртасида -88 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Фарҳод Умрзоқов финалда иштирок этди.
Медаллар учун кечган курашда Фарҳод 212 кг натижа билан 4-ўринни эгаллади. Афсуски, унга бронза медаллари учун бор йўғи 2 кг камлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Рўза Қўзиева аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлган эди.
Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари давом этади.