"Астон Вилла" клуби "Ливерпуль" тарбияланувчиси Куртис Жонс трансферини амалга ошириши мумкин. Футболчи Ўтган 18 ой мобайнида Клопп жамоасининг марказий қисмида асосий роль ўйнаган эди.
У жароҳати сабаб мавсум аввалини ўтказиб юбормоқда. 20 ёшли футболчи Бирмингем клубида асосий ўрин эгаллаши мумкин.
Хабарга кўра, Жонс трансфери 15 миллион фунтга баҳоланади. У мерсисайдликлар билан 2025 йилгача шартномага эга.