Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқич «B» гуруҳидан ўрин олган Саудия Арабистони — Вьетнам учрашувида ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Илгиз Танташев ўйинда бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради.
Шунингдек, ушбу гуруҳдаги Австралия — Хитой баҳсида ВАР техникаси учун масъуллик Жаҳонгир Саидовга ишониб топширилди.
Бундан ташқари, Қирғизистон — Фаластин ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйинини Аҳрор Рисқуллаев бошқаради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Санжар Шоюсупов кўмаклашади.