«Манчестер Сити» ўз ҳимоячиси Рубен Диаш билан шартномани узайтирди.
Бу ҳақда «шаҳарликлар» расмий матбуот хизмати хабар беради. Футболчи билан яна олти йил - 2027 йилнинг ёзигача битим имзоланган.
«Мен янги шартнома имзолаганимдан жуда хурсандман. Ўтган йили жамоага қўшилгандан буён «Сити»даги вақтимнинг ҳар бир дақиқасидан завқ олдим.
«Сити» да ўйнаш мен кутганимдан ҳам сермаҳсул бўлди ва бундай ажойиб жамоанинг бир қисми бўлиш мен учун катта бахт», — дейди Диаш.