Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Ғойибдан келган омад қуши ёхуд, «Тоттенҳэм»ни ўзиники қилаётган Нуну

Баҳо:
+ | -

Уч ўйин, уч ғалаба ва ўтказиб юборилган голларсиз. Премьер-лига турнир жадвалида якка пешқадам ва буларнинг барчаси Ҳарри Кейнни жамоада сақлаб қолган ҳолда. “Тоттенҳэм” мухлислари учун август ойи бундан зўр ўтиши мумкин эмасди.

Бу август учун идеал сценарий, айниқса асосий рақибнинг ўйинларини ҳисобга оладиган бўлсак, “Арсенал” стартдаги уч мағлубиятдан сўнг тўплар нисбати 0:9 ва турнир жадвининг охирги поғонасида. Гўё, “шпорлар” учун бундан бахтли кунлар йўқ.

Нуну – “Тоттенҳэм”нинг чемпионатни учта ғалаба билан бошлаган биринчи мураббийи

72 йил давомида “шпорлар” чемпионатни кетма-кет учта ғалаба билан бошламаган эди. Бу охирги марта Лондон клуби билан 1949-50 йиллар мавсумида содир бўлган, ўшанда Артур Роу бошчилигида “Тоттенҳэм” кетма-кет 10 учрашувда ғалаба қозонган. Бу натижа фақат иккинчи дивизионда содир бўлганди. Лекин бу мавсумдаги Нуну Санту жамоасининг натижаси мукаммал, айниқса, “Тоттенҳэм” умуман гол ўтказиб юбормаганини ҳисобга олсак.

Мавсум аввалида яна бир бошқа ҳолат юз беряпти. Яъни “Тоттенҳэм” етакчи “Арсенал” эса жадвалнинг энг қуйида жойлашган. Ҳеч қачон бу ҳолат АПЛ турнир жадвалида кузатилмаган ҳолат экан.
Лондон клуби раҳбарияти прагматик мураббийни жамоага таклиф қилиб, адашмаганга ўхшайди.

Афтидан, “Тоттенҳэм” ўзи билмаган ҳолда омад қушини топиб олди

Албатта, бу натижалар яна қанча давом этишини вақт кўрсатади. Лекин Нуну Санту бошчилигидаги жамоанинг биринчи учрашувлардаги ўйинлари ҳақида фақатгина оптимистик фикрлар пайдо бўла бошлади. Ўзи Сантуни “Тоттенҳэм”га қандай келиб қолганини эслайсизми ?

Тен Хаг, Нагелсманн ва Фликлар умуман музокара қилишдан ҳам бош тортишди, Рожерс “Лестер”га берган ваъдасини бажарди. Почеттино эса ПСЖда янги трансферлар бўлишини билиб жамоада қолди. Конте Паратичининг чақириғи билан “Тоттенҳэм”га келишга тайёр эди, лекин Леви италияликнинг талабларини ортиқча деб ҳисоблади. Гаттузо варианти мухлисларга маъқул тушмади. Натижада клуб “Вулверхэмптон”дан кетишни режалаштириб юрган Сантуни жамоага таклиф қилди.

Баъзида қийин вазиятларда қилинган қарорлар бизни юқори мақсадларга эришишга туртки бўлиб хизмат қилади. Португалиялик ўзини Премьер-лигада “Вулверхэмптон” бошчилигида қандай мураббий эканлигини ҳаммага кўрсатиб қўйганди. У жамоаси билан АПЛда икки марта еттинчи ўринни эгаллади. У бир вақтнинг ўзида прагматик футбол намойиш қилиши билан бирга ғалабалардан мақтаниб юрмайди. Сўнгги йиллардаги Моуриньонинг акси.

У “Вулверхэмптон”ни доимо максимум кучда ўйнашга ўргатди. Лондонликлар билан ҳам бу ишни такрорлаб кўришга ҳаракат қилади. “Шпорлар” мавсумни кучли тўртликда якунлашса ҳеч ҳам ажабланмасликни маслаҳат бераман. Бундан ташқари Санту жамоавий ютуқларни олиб келиши мумкин. Масалан, Конференциялар лигаси ғолибига айланиш.

Кейнни сафда олиб қолиш, жамоага ишонч бағишлайди

Трансфер ойнаси даврида Ҳарри Кейннинг “Манчестер Сити”га ўтиши муқаррар бўлиб туюлди, лекин сардор жамоада қолмоқда бу “Тоттенҳэм” ва Леви учун катта ғалаба. Юқори даражада ўйнайдиган ҳақиқатан ҳам бебаҳо футболчилар жаҳон футболида ҳали ҳам борлигининг бир исботи бўлди бу воқеа. Айтайлик, жамоа Кейнни сотди ва 150 миллион фунтни олди. Биринчидан, бу миқдор кадрларни кучайтиришга тенг келмайди, иккинчидан, дунёда “Тоттенҳэм”да ўйнашга тайёр бўлган Ҳарри даражасидаги бошқа футболчининг ўзи йўқ. Баъзи йўқотишлар ўрнини шунчаки босиш мумкин эмас.

Ҳозирги пешқадамлик ҳеч нимани ҳал қилмайди

“Тоттенҳэм” Премьер-лигани “Манчестер Сити” устидан ғалаба билан бошлади, кейин эса янги мураббийнинг собиқ клубини мағлуб этишди. ФИФА кунлари олдидан “Уотфорд”нинг ҳам қаршилиги синдирилди. “Ман Сити” ва “Уотфорд”га қарши ўйинларда Сон Хён Мин ғалаба тўпларини киритди, “Вулверхэмптон”га қарши ўйинда “шпорлар”нинг асосий таркибига қайтган Деле Алли пенальтидан гол урди. Нуну Санту кетма-кет уч ғалабадан сўнг, ўз фикри билан ўртоқлашди:

Бу ғалабалар умуман ҳеч нарсани англатмайди. Ҳаммани, нафақат футболчиларни, балки мухлисларимизни ҳам “Тоттенҳэм”нинг пешқадам эканига эътибор бермасликка чақираман. Келинг, ишлашда давом этайлик, бизда ҳали кўп ишлар бор, ўйиннинг кўп жиҳатларини такомиллаштириш керак”.

“Тоттенҳэм”нинг учта ғалабаси кўп хулосалар чиқаришга етмаслиги аниқ. Аммо Сантунинг келиши билан жамоа ўз тарихида қайд этилмаган кўрсаткич намойиш этди.

“Бу фақат бошланиши. Мен ҳар доим айтганман, мен учун жисмоний ҳолат, ташкилотчилик ва жамоа бўлиб ишлаш муҳим. Менинг вазифам – бу тизим ва ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва мен йигитларимнинг иқтидорига шубҳа қилмайман. Биз изчил ва диққатли бўлишимиз, ўйиндан ўйинга ўсишимиз ва ривожланишни тўхтатмаслигимиз керак”.

Хулоса

Умуман олиб қараганда Санту ҳар бир мураббий гапириши керак бўлган фикрлар билан чегараланди. Унинг қандай жамоа тузаётганини эса футболни фақат голлари учун томоша қиладиган мухлислар тушинмаслиги мумкин. Аммо ҳақиқий мухлислар синфи борки, улар таҳлилни бошлаб юборган. Сиз ҳам таҳлил қилинг, АПЛ жозибасидан баҳра олинг. “Тоттенҳэм”га мухлислик қилинг.

Руслан Максимов тайёрлади

Киритилди: 16:24, 31.08.2021.
Ўқилди: 6661 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.