Миландаги “нокдаун”дан сўнг, “Арсенал” ҳали ҳам ўзига келмаган кўринади. Бугун жамоа Англия кубоги нимчорак финалида “Сандерленд”га имкониятни бой берди.
Нимчорак жуфтликлари орасида фақат мана шу баҳсда ҳар иккала жамоа ҳам Премъер лига иштирокчилари эдилар. Ўйин ҳам шунга яраша қизиқарли ўтди. Аввалига Ричардсон стандарт вазиятдан сўнг, ҳисобни очган бўлса, иккинчиси Окслейд Чемберлейн ҳисобига автогол ёзилди. Ларсоннинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди ва ярим ҳимоячига тегиб, дарвозадан жой олди.
САНДЕРЛЕНД – АРСЕНАЛ – 2:0
Голлар: Ричардсон (40), Окслейд-Чемберлен (77, автогол).
САНДЕРЛЕНД: Миньоле, Бардсли, Тернер, О’Ши, Ларссон, Колбэк, Гарднер, Макклин, Кэттермоул, Сессеньон (Ф. Кэмпбелл, 89), Ричардсон.
АРСЕНАЛ: Фабиански, Журу, Санья, Вермален, Коклен (Скилаччи, 10; Уолкотт, 53), Окслейд-Чемберлен, Рэмзи (Росицки, 53), А.Сонг, Артета, ван Перси, Жервиньо.
Огоҳлантиришлар: Журу (39), Санья (47), Вермален (58), Ларссон (64), Гарднер (75), Кэттермоул (79).