Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Токио-2020 қаҳрамонлари “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари билан тақдирланишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор, Токио-2020 Олимпия ўйинлари қаҳрамонлари юртимизга қайтиб келишгач ҳурматли Президентимиз томонидан юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган эди.

Улар Энг улуғ, энг азиз байрамимиз муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари билан тақдирланишди. Тадбир МОҚда бўлиб ўтди. Унда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги Қўмита раҳбарияти, спортчиларимиз ва уларнинг мураббийлари, Баҳодир Махситов бошчилигидаги спорт фахрийлари ҳам иштирок этишди.

Тадбирни МОҚ раҳбари очиб берди ва атлетларимизнинг Олимпия ўйинларида қайд этган ғалабаларини яна бир бор ёдга олиб, барчани Мустақиллик байрами билан қутлаб ўтди. Шундан сўнг Қўмита раҳбарияти, спортчи ва мураббийларга эсдалик нишонларини берилди. Унга кўра,

МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов;

Бокс бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов ва унинг мураббийи Тўлқин Қиличев;

Оғир атлетика бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони ва рекордчиси Акбар Жўраев ва унинг мураббийи Фарҳод Умрзоқов;

Таэквондо WT бўйича Токио-2020 чемпиони Улуғбек Рашитов ва унинг мураббийи Павел Хан;

Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби Бекзод Абдураҳмонов ва унинг мураббийи Музаффар Абдураҳмонов;

Дзюдо бўйича Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби Давлат Бобонов ва унинг мураббийи Нурали Қобуловга “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари топширилди.

Тадбир якунида Баҳодир Махситов ҳам сўз олиб, спорт ҳукуматимиз томонидан доимо эътибор марказида бўлиб келаётгани, спортчи ва мураббийларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида гапириб, тақдирланганларни фахрийлар кенгаши номидан қутлаб ўтди.

Манба: @OlympicUz
Киритилди: 11:20, 03.09.2021.
Ўқилди: 2243 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.