"Зенит" ҳужумчиси Сердар Азмун трансфер ҳақидаги миш-мишлар ҳақида гапирди.
"Мен ҳеч кимга бирор клубга ўтаётганим ҳақида айтмаганман. ОАВ менинг тиббий кўрикдан ўтаётганим ва баъзи жамоа билан келишиб олганим ҳақида ёзишди. "Зенит" ўша куни "Лион" таклифини рад этди.
Менинг шартномам бор, кетмоқчи бўлсам ҳам, клуб рухсат бермайди. Мени бошқа клубларга юборган аслида ОАВ эди.
Менинг ўзим бу ҳақида ҳеч нарса демадим ва бу янгиликдан чарчадим. Ҳар куни эрталаб менга янги жамоа топишади. Илтимос, бу ҳақда ёлғон маълумотлар тарқатманг. Агар бирор нарса
рўй берса, ўзим айтаман.
Менга "Лион", "Рома", "Байер" ва "Тоттенхэм"дан таклифлар
бўлган. Барча таклифлар рад этилди, бу йил мен ҳеч қаерга кетмайман. Агар бирор
жойга бормоқчи бўлсам, эркин агент сифатида кетаман", - деди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчининг шартномаси 2022 йилда якунига этади.