Яримҳимоячи Миралем Пьянич «Барселона»дан «Бешиктош»га ўтганидан сўнг, Испания клуби бош мураббийи Ронаьлд Куманни кескин танқид қилди.
Миш-мишларга кўра, Куман ўтган ёзда «Барса»ни тарк этган яна бир таниқли футболчи билан жанжаллашган.
"Ҳозиргача Куман айнан нимани хоҳлаганини билмайман. У менга бирор нарсани тушунтиришга ёки ечим топишга уринмади. Мен ундан жамоага тезроқ мослашиб, фойдали бўлишим учун мендан нимани хоҳлашини сўрадим.
Куман футболчиларга катта ҳурматсизлик кўрсатди. Мураббий ҳеч қачон ўйнамаган футболчиларнинг муносабатини кўрмаган. Мен буни биринчи марта кўрдим. Агар, у менинг машғулотимни кўрмаса, қандай қилиб бирор нарсани ўзгартиришим мумкин? Бу менга нисбатан ҳурматнинг етишмаслиги. Биз ҳаракат қилдик, бу биз учун осон бўлмади.
Вақт ўтиши билан менинг аҳволим ёмонлашди, лекин сабабсиз. Буни тушуниш жуда қийин эди. Клубда нима бўлаётганини билмайдиган одамлар бор эди. Унинг мулоқот қилиш услуби жуда ғалати эди, мен буни биринчи марта бошдан кечирдим", - деди Миралем.