Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

ЖЧ-2022 саралаш. Бразилия - Аргентина ўйини 4-дақиқада тўхтатилди ва охиригача ўйналмади

Баҳо:
+2 | -

КОНМЕБОЛ минтақасида Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйинда кутилмаган ҳолат юз берди. Баҳс бошланганидан кейин орадан 4 дақиқа ўтиб учрашув тўхтатилди.

Боиси, майдонга Бразилия соғлиқни сақлаш агентлиги вакиллари ҳамда полиция кириб келди. Меҳмон жамоа футболчилари эса майдонни тарк этишди.

"Кутилмаган меҳмонлар" Аргентина терма жамоасининг 4 нафар аъзоси — Эмилиано Мартинес, Эмилиано Буэндиа (иккиси – «Астон Вилла»), Жовани Ло Чельсо ва Кристиан Ромеро (иккиси – «Тоттенхэм») қоидага хилоф равишда кирганини таъкидлашди.

Қоидага кўра, Буюк Британиядан Бразилияга келадиган фуқаролар 14 кунлик карантинда ўтириши шарт. Соғлиқни сақлаш хизматининг тасдиқлашича, юқоридаги 4 ўйинчи мамлакат миграция хизматига нотўғри маълумот берган. Яъни улар сўнгги пайтда Буюк Британияда бўлмаганини айтишган.

Полиция вакиллари футболчиларни қўлга олиб мамлакатдан чиқариб юбориш мақсадида Аргентина терма жамоаси жойлашган меҳмонхонага боришганида, делегация стадион томон йўл олган бўлган.

Мартинес, Ло Чельсо ва Ромеро Бразилияга қарши ўйинни бошланғич таркибда бошлашган эди.

Шу тариқа, ўйин бекор қилинди ва бошқа муддатга кўчирилди. Ушбу воқеа юзасидан якуний қарор ФИФА томонидан қабул қилинади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:12, 06.09.2021.
Ўқилди: 14430 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.