Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Диёр Имомхўжаев Катанецнинг фикридаги 3та жиҳатга эътибор қаратди

Баҳо:
+ | -

Швецияга қарши ўйиндан кейин Катанец фикр билдирди. Ундаги 3 та асосий жиҳатга эътибор қилиш керак.

Биринчидан, Катанецга ўзбекистонлик футболчилар ўйини ёқди ва у матбуот анжуманида ўзини жуда хотиржам тутди. Чунки биринчи ўйиндаёқ кўплаб футболчилар патенциали кўринди. У Осиёда асосан араб футболчилар билан ишлаган. Субъектив фикримча, Катанецга араб футболчиларни ўз услубига солишдан кўра, ўзбекистонлик футболчиларни унга мослаштириш осонроқ. Сабаби нисбатан биз еврофутболга яқинроқ ўйнаймиз.

Иккинчидан, Катанец ҳам, шведлар мураббийи ҳам тезлик масаласида фикр билдирди. Яъни, футболчиларимиз кеча яхши ўйин намойиш қилган бўлса-да, тезлик бобида ортда қолишди. Демак, Катанец биринчи галда ниманинг устида ишлаш кераклигини билади. Агар кечаги футболимизда тезлик ҳам бўлса, терма ўйини буткул ўзгаришига шубҳа йўқ.

Учинчидан, Катанец ўзи истаган фақатгина битта жиҳатни футболчиларида кўрмаганини айтди — тажовузкорлик (агрессия). Мураббий ҳарактеридан келиб чиқилса, у футболчиларда бу жиҳатни шакллантиришга ҳаракат қилишига шубҳа йўқ. Сабаби футболчи майдонда тўлақонли жангчи бўлиши шарт.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 06:25, 07.09.2021.
Ўқилди: 5296 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.