"Челси" дарвозабони Кеп Аррисабалага Лондон клубининг қиммат трансферлар ҳақида гапирди.
"Бу ҳақиқат. Кай (Ҳаверц) ва мен яқин кунгача "Челси"га келган энг қиммат футболчилар эдик, бироқ ҳозир Лукаку мазкур рўйхатда етакчи.
Футболчиларнинг нархи ҳозирда жуда. Лекин, мен бунга унчалик эътибор бермайман. Сабаби, мен ўз ишимни қиляпман - жамоамга ёрдам бериш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Бу билан менда муаммо йўқ", - дея Кепанинг сўзларини келтиради Marca нашри.
Эслатиб ўтамиз,
26 ёшли испаниялик кипер 2018 йилда "Атлетик"дан
"Челси"га 80 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган. Футболчининг ҳозирги трансфер қиймати 13 миллион еврони ташкил қилади. Шу йилнинг август ойида бельгиялик футболчи Ромелу Лукаку "Челси"га "Интер"дан 115 миллион еврога ўтди.