Роналду “Манчестер Юнайтед”га қайтгач, жамоанинг асосий стандард вазиятлари ижрочиси ким бўлиши ҳақида саволлар пайдо бўла бошлади. Бу мақомга Криштианудан ташқари Бруну Фернандеш ҳам даъвогарлик қилади, у юлдуз ватандоши келишидан олдин жарима зарбалари ва пенальтиларни асосий ижрочиси бўлиб келаётганди.
Айниқса, пенальти тепиш борасидаги савол очиқлигича қолмоқда. Англияда бу борада ўзига хос тақдиқот ўтказилди. Унинг ёрдамида муваффақиятли уринишлар эҳтимоллиги ҳисоблаб чиқилди.
Жамоада пенальти тепиш учун учинчи давогар Маркус Рэшфорд. Рэшфорд 2015/16 йилги мавсумдан бери пенальтиларни амалга ошириб келади.
Ўтказилган тақдиқот натижаларига кўра, пенальтини аниқ амалга ошириш бўйича Брунунинг кўрсаткичлари яхши бўлиб чиқди. Тақдиқот натижаларига кўра, Роналду Брунунинг кўрсаткичини яхшилашга бўлган имконияти 1,86 %га тенг экан.
2017 йилдан буён стандартларни ижро этиш бўйича ҳам Бруну яхшироқ статистикага эга. Бруну 26 пенальтидан 25 тасини (96,15%), Криштиану эса охирги тўрт йил ичида 31 тадан 26 тасини (83,87%) голга айлантирган. Жарима зарбалари борасида ҳам Роналдунинг кўрсаткичи ёмонроқ. У сўнгги 67 жарима зарбаларидан 3 та гол урган, Фернандеш эса сўнгги 58 зарбадан 5 тасини голга айлантирган.
Бруну фаолиятида “Манчестер Юнайтед” учун ягона амалга оширилмаган пенальти 2020 йил октябрь ойида “Нюкасл”га қарши ўйинда содир бўлган.
Роналду эса бир неча кун олдин Португалия терма жамоаси таркибида ирландларга қарши ўйинида пенальтидан фойдалана олмади.
Қизиқ, Сульшер қандай қарор қабул қилади ?