"Манчестер Юнайтед" келаси ёзги трансфер ойнасида "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олишни режалаштирмоқда.
Daily Express нашри хабарига кўра, Криштиану Роналду қайтганидан сўнг, клуб спорт директори Жон Мерто "Реал"га ўтиш эҳтимоли катта бўлган француз юлдузини жамоага келишига умид қилмоқда.
Мбаппенинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади ва январ ойида "Манчестер Юнайтед" вакиллари футболчини "Олд Траффорд"га ўтишга кўндириш учун агенти ва
футболчининг атрофидагилар билан учрашмоқчи.
Испаниялик журналист Эдуардо Инда "Юнайтед"нинг Мбаппени қизиқишини тасдиқлади. Мутахассис Британия клуби француз юлдузини сотиб олиш учун ҳамма нарсага тайёр эканлигига шубҳа қилмайди. Роналду билан бир жамоада ўйнаш имконияти, айниқса, футболчи учун қизиқ бўлиши мумкин.
Инданинг таъкидлашича, Килианга яна бир ҳақиқий даъвогар Роман Абрамовичнинг катта маблағига эга бўлган "Челси" клуби бўлиши мумкин.