ЦСКА яримҳимоячиси Алан Дзагоев ЕЧЛ нимчорак финали доирасида «Реал»га қарши бўлиб ўтадиган ўйин хусусида ўз фикрларини билдирди.
«Рақиб мени ёки муайян кимнидир нейтраллаштиришга диққат билан ёндошиши ҳақидаги гап-сўзлар тагида аос йўқ... Мен бундай бўлади, деб ўйламайман. Ҳарҳолда, «Реал» фақат ўз хатти-ҳаракатларига диққатни жамлай олишга қодир даражадаги жамоалар сирасига киради. Улар бизга ўз ўйинини таклиф этишади, ўйиннинг катта қисмида кимнидир ушлашга эмас, ҳужумларни бошлаш ва ривожлантиришга эътибор беришади.
Зидан ва Бекҳэм замонлари ҳисобга олинмаса (бу футболда мутлақо алоҳида саҳифа ҳисобланади), айнан ҳозирги «Реал» ўз тарихида энг кучлиси ва биртекиси ҳисобланади. Натижалар ҳам шунга гувоҳлик бериб турибди: Испания чемпионатида «Барселона» амалда ета олмайдиган қилиб ортда қолдирилди, бу эса Жозе Моуриньонинг хизматидир. Менимча, улар айни вақтда каталонияликлардан кейин жаҳоннинг иккинчи кучли жамоаси бўлиб туришибди.
Мен об-ҳаводан умид қилаётганларга тушунмайман. Ахир биз бундан ўтиб бўлдик-ку: «Лилл»га қарши ўйиндан ҳам аввал экспертлар совуқ бизга кўмак беришини тахмин қилишган эди, амалда эса бор-йўғи ўн дақиқа прессинг қилолдик, қолган дақиқаларда улар бизни обориб обкелишди. Назаримча, энг катта плюс бу ўз майдонимиз ва ундаги сунъий чимга улардан кўра бизнинг кўпрок кўникканимз бўлади. Агар «Реал» бизни писанд қилмаса бу ҳам яна битта плюс бўларди. Бунақаси кўп учрайди, қарши ҳужумлар эвазига нимадир қилишга уриниб кўрамиз», — деган Дзагоев «Спорт день за днём» газетаси берган интервьюсида.