Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"Пахтакор" ҳаваскор футболчилари Иркутск очиқ чемпионатида ҳакамни дўппослашди (видео)

Баҳо:
+ | -1

Россиянинг Иркутск шаҳрида бўлган ҳаваскор футболчилар ўртасидаги очиқ чемпионатида "Виктория" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин пайтида жанжал юзага келди. Мазкур баҳсни бошқарган учрашув ҳаками Антон Рженев ўйин пайтида жароҳат олди.

Сабаби, 1:1 ҳисобида кечаётган баҳснинг 85-дақиқасида, бош ҳакам "Пахтакор" дарвозаси томон пенальти белгилаган. Шундан кейин тошкетликлар ўйинчиси Бобомурод Алланазаров бош ҳакамга ҳужум қилди. Кейинчалик эса Дилмурод Капланов жанжалга қўшилди - баъзи оммавий ахборот воситалари Каплановни мухлис деб аташди, чунки у майдонга трибунадан кириб келган, лекин аслида у жамоа аъзоси бўлган. ОАВнинг ёзишича, футболчилар Антон Рженевнинг бошига зарба берган ва қисқа вақт ичида ҳакамни ҳушидан кеткизишган. Манбада айтилишича, Алланазаров 2024 йил 2 сентябргача дисквалификация қилинди, "Пахтакор"га эса 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилган.

"Ҳуштак чалгандан сўнг, ҳакам бош ва бўйин қисмимдан кучли зарба қабул қилиб олди ва ҳакам қисқа вақт ичида ҳушини йўқотди. Воқеадан кейин Иркутск футбол федерацияси полицияга мурожаат қилди. Арбитр Антон Рженев ва Иркутск шаҳар футбол федерацияси Бобомурод Алланазаров ва Дилмурод Каплановни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишди", - дейилади Иркутск шаҳар футбол федерацияси расмий веб-сайт берган баёнотда.

Манба: Evrosport
Киритилди: 22:15, 10.09.2021.
Ўқилди: 7324 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.