«Манчестер Сити» бош мураббийи Роберто Манчини чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг «Наполи» ва «Челси» қаршилиги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Челси» айни вақтда муаммолар гирдобида. Улар бир муддат ғалаба қозона олмаяпти. Уларни бемалол оғир аҳволда, деб аташ ҳам мумкин. Лекин уларнинг инқирозга юз тутганига қаттиқ ишонолмайман.
«Наполи» уйда ҳам, меҳмонда ҳам гол ура оладиган жамоа. Маццарри жамоаси гуруҳ босқичини ажойиб тарзда якунлади. «Стэмфорд Бриж»да ҳам улар қарши ҳужумларда муваффақият қозониш учун яхши имконият бўлади», – дея Манчини сўзларини келтиради Il Mattino.