Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

АПЛ. «Тоттенхем» кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам ғалаба қозона оладими? (превью)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-Лигаси 4-турида «Тоттенхем» ҳамшаҳри "Кристал Пелас" меҳмони бўлади.

Биласизми?

«Тоттенхем» АПЛ доирасида "Кристал Пелас"га қарши охирги 12 учрашувда мағлубиятга учрамаган (10 ғалаба, 2 дуранг) ва дарвозасидан тўртта топ олиб чиққан.

«Пелас» юқори лигани кетма-кет 4 Лондон дербиси билан бошлаган биринчи жамоага айланади.

«Шпорлар» ўз тарихида илк бор АПЛнинг илк 3 та ўйинидан кейин учта ғалаба қайд этди ва барча учрашувларда гол ўтказиб юбормади. Фақатгина икки клуб Премьер-Лигани 4 ғалаба ва шунча қуруқ ўйин билан бошлаган - «Челси» (2005/06) ва "Манчестер Сити" (2015/16).

Ўтган мавсум бошидан бери Премьер-Лигада ҳеч бир ўйинчи «шпорлар» юлдузи Сон Хён-Миндан кўпроқ ғалаба голини киритмаган (8). Жорий мавсум шу пайтга қадар кореяликнинг икки голи ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.



Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Жонатан Мосс

Қанот ҳакамлари: Марк Перри, Тимоти Вуд

Захира ҳаками: Тони Ҳаррингтон

ВАР: Жарред Жиллет

ВАР ёрдамчиси: Ли Беттс


Тахминий таркиблар

Кристал Пелас - Гуаита, Уорд, Андерсен, Гуэйи, Митчелл, Галлагер, Куяте, МакАртур, Заҳа, Бентеке, Аю.

Тоттенхем - Льорис, Рояль, Танганга, Дайер, Регильон, Хойберг, Уинкс, Алли, Моура, Кейн, Гил

 

Йўқотишлар

Мезбонлар сафида Эберечи Эзе, Натан, Фергюсон, Жефри Шлюпп, Майкл Олисе ва Лука Миливоевичда жароҳат бор.

Меҳмонлар таркибида эса Сон Хён Мин, Раян Сессенён, Оливер Скипп ва Стивен Бергвейн жароҳатдан тикланиш билан банд. Ло Чельсо, Ромеро ва Давинсон Санчес бошқа сабабга кўра майдонга туша олишмайди. Тангуй Ндомбеленинг спорт формаси эса қониқарли эмас.

 

Рақамлар

"Кристал Пелас" барча мусобақаларда «Тоттенхем»га қарши охирги 6 ўйинда ўртача 2,5 ва ундан камроқ гол киритилган.

«Тоттенхем» сўнгги 4 баҳсда ғалаба қозонди (Премьер-Лига).

«Тоттенхем» АПЛдаги охирги 3 учрашувда гол ўтказиб юбормади.

"Кристал Пелас" сўнгги 7 баҳсдан олтитасида камида иккитадан гол ўтказиб юборди (Премьер-Лига).

«Тоттенхем» охирги 3 ўйинда битта тўп фарқи билан ғалабага эришган (АПЛ).

"Кристал Пелас" АПЛ доирасидаги сўнгги 5 ўйинда ғалаба қозонишни уддалай олмади.

 

Эслатиб ўтамиз, "Кристал Пелас" - «Тоттенхем» ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:32, 11.09.2021.
Ўқилди: 2283 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.