Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

АПЛ. Дастлабки 3 учрашувда мағлуб бўлган «Арсенал» 13 ўйиндан бери мағлубиятга учраб келаётган «Норвич»га қарши ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Бугун АПЛнинг сўнгги поғоналарида бораётган аутсайдерлар тўқнаш келишади.

Биласизми?

Пьер-Эмерик Обамеянг АПЛнинг 2019/20 йилги мавсумида ўтказилган «Норвич»га қарши икки баҳсда ўз ҳисобига тўртта голни ёздириб қўйган.

«Арсенал» охирги 18 Премьер-Лига ўйинидан иккитасида «канарейкалар»га мағлуб бўлган (9 ғалаба, 7 дуранг) ва 2012 йил октябрь ойидан бери (1-0) уларга қарши 7 ўйинда мағлубиятсиз церийа қайд этиб келмоқда.

«Тўпчилар» бугунги рақибларига қарши сўнгги 7 уй белашувининг олтитасида камида учтадан гол киритишган ва охирги бор 2020 йилнинг июль ойида тўқнаш келиб йирик 4:0 ҳисобини қайд этишган.

Премьер-Лига доирасида дастлабки икки учрашувда «Арсенал»дан гол ўтказиб юбормаган «Норвич» посбони Тим Крул «канонирлар»га қарши охирги саккиз баҳснинг ҳар бирида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олмаган.


Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Майкл Оливер

Қанот ҳакамлари: Стюарт Бурт, Симон Беннет

Захира ҳаками: Гевин Уорд

ВАР: Майк Дин

ВАР ёрдамчиси: Эдди Смарт


Тахминий таркиблар

Арсенал - Лено, Мейтлен-Найлс, Уайт, Магаляеш, Тиррни, Локонга, Парти, Сака, Эдегор, Обамеянг, Ляказетт

Норвич - Крул, Ааронс, Хенли, Гибсон, Уилямс, Лис-Мелу, Гилмор, МакЛин, Кентуэлл, Пукки, Рашитса.


Йўқотишлар

Лондонликлар таркибида Сеад Колашинатс, Муҳаммад Элнени жароҳат сабаб майдонга туша олишмайди. "Манчестер Сити"га қарши баҳсда қизил карточка олган Гранит Жака ҳам мазкур ўйинни ўтказиб юборади. Эмил Смит Роунинг спорт формаси юқори эмас.

Меҳмонлар сафида Сем Байрим, Кристоф Зиммерманн, Дмитрис Гианнулис, Бали Мумба, Кристос Тзолис ва Жошуа Саржент шикастланишган. Плакета эса бу ўйинга тайёр эмас.


Рақамлар

«Норвич» кетма-кет 13 ўйиндан бери фақат мағлуб бўлиб келмоқда (АПЛ).

«Норвич» АПЛ доирасидаги охирги 8 сафар учрашувининг еттитасида гол уришни уддалай олмади.

«Арсенал» Премьер-Лигадаги сўнгги 3 ўйинида бирорта гол кирита олмади.

«Норвич» Англия чемпионати доирасидаги охирги 5 беллашувнинг ҳар бирида камида иккитадан гол ўтказиб юбормоқда.

«Арсенал» Премьер-Лигадаги сўнгги уч баҳсда камида 2тадан гол ўтказиб юборди.



Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионати 3-туридан кейин «Норвич» 19, «Арсенал» эса охирги ўринда бормоқда.

Жамоаларнинг бугунги учрашуви Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланиши белгиланган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:05, 11.09.2021.
Ўқилди: 2597 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.