Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

АПЛ. 12 йиллик танаффусдан кейин Роналду яна дебют қилиши мумкин (превью)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионати 4-тур доирасида МЮ ўз майдонида «Нюкасл»ни қабул қилади.

Биласизми?

Мейсон Гринвуд жорий мавсум "Манчестер Юнайтед"нинг АПЛдаги ҳар бир ўйинида гол урди. У мусобақада кетма-кет 4 ўйинда гол урган тўртинчи ёш футболчига айланиши мумкин. Бунга қадар Робби Фаулер, Николя Анелька ва Франсис Жефферс ушбу ишни уддасидан чиқишган.

Криштиану Роналдунинг АПЛдаги охирги ўйини 2009 йилнинг май ойида «Арсенал»га қарши ўтказилган эди. Агар у бугун МЮ сафида майдонга тушса, майдонга тушган ўйинлар орасида энг катта фарқ юзага келтириш бўйича мусобақа тарихидаги янги рекорд қўйилади (12 йил ва 118 кундан кейин).

"Манчестер Юнайтед" АПЛ доирасида «Ньюкасл»га қарши охирги 36 уй ўйинида фақат бир марта мағлубиятга учраган - 26 ғалаба, 9 дуранг. Ўша мағлубият 2013 йилнинг декабрь ойида Девид Моес бошқараётган даврда қабул қилиб олинганди.

«Ньюкасл» Премьер-Лигада МЮ билан охирги 8 учрашувнинг олтитасида ҳисобни очган бўлсада, икки бор ғалаба қозона олган (4 мағлубият).

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Энтони Тейлор

Қанот ҳакамлари: Гери Бесвик, Адам Нунн

Захира ҳаками: Жон Брукс

ВАР: Крейг Поусон

ВАР ёрдамчиси: Скотт Леджер

 

Тахминий таркиблар

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Ван-Биссака, Варан, Магуайр, Шоу, Матич, Фред, Погба, Фернандеш, Гринвуд, Роналду

Ньюкасл - Вудмен, Фернандес, Ласеллес, Шар, Мюрфи, Уиллок, Ҳайден, Алмирон, Ритчи, Сент-Максимин, Жоэлинтон

 

Йўқотишлар

Манкунианликлар сафида Маркус Решфорд жароҳатидан тикланиб улгурмаган бўлса, Санчо ҳам жароҳатда, лекин ўйнаши мумкин. Скотт МакТомини, Алекс Теллес ва Фил Жонс формасини тиклаб олмаган.

Меҳмонлар таркибида эса Мартин Дубравка, Жонжо Шельви, Раян Фрейзер, Каллум Уилсонлар жароҳат олишган. Пол Дамметнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Карл Дарлоу эса бошқа сабабга кўра бугунги ўйинда қатнашмайди.

 

Рақамлар

"Манчестер Юнайтед" барча мусобақаларда «Ньюкасл»га қарши охирги 37 учрашувнинг 33тасида мағлубиятсиз церийа қайд этган.

Премьер-Лигада эса «қизиллар» сўнгги 35 баҳснинг 32тасида мағлуб бўлишмаган.

МЮ барча мусобақаларда «Ньюкасл»га қарши сўнгги 4 беллашувда камида учтадан гол киритган.

«Ньюкасл» ўз навбатида АПЛнинг охирги 3 учрашувида дарвозасидан камида иккитадан тўп олиб чиққан.

Жамоалар АПЛда ўзаро 52 марта тўқнаш келишган. Шулардан 31 тасида МЮ ғалаба қозонган, 7 марта «Ньюкасл»нинг қўли баланд келган ва 14 ўйинда дуранг қайд этилган.

Томонлар охирги бор жорий йилнинг 21 февралида учрашишган ва "Олд Траффорд"да ўтган баҳсда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:50, 11.09.2021.
Ўқилди: 3403 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.