Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

АПЛ. «Лестер» ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилади (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун "Кинг Пауэр" стадионида «Лестер» - "Манчестер Сити" учрашуви ўтказилади.

Биласизми?

«Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди Премьер-Лиганинг 10 ўйинида Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити" жамоасига 8 гол киритган. Бу Гвардиола бошқарган жамоалар дарвозасига бошқа футболчилар томонидан киритлган голлар ичидан энг юқориси ҳисобланади. Варди икки бор хет-трикка эришган - 2016, декабрь ва 2020, сентябрь.

«Лестер» мусобақада амалдаги чемпионларга қарши охирги 5 уй учрасувининг учтасида ғалаба қозонган (2 мағлубият). Ўтган мавсумда «Ливерпуль» мағлуб этилган (3:1).

"Манчестер Сити" аъзоси Ферран Торрес охирги 6 АПЛ ўйинида 6 голли вазиятларда қатнашган (5 гол ва бир ассист). У мусобақанинг биринчи 21 ўйинида шунча голли вазиятларда иштирок этганди - 4 гол, 2 ассист.

Жамоаларнинг охирги 11 учрашувида дуранг қайд этилмаган — "Манчестер Сити" 7, «Лестер» 4.

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Пол Тирни

Қанот ҳакамлари: Константин Ҳатзидакис, Нил Девис

Захира ҳаками: Энди Медли

ВАР: Андре Марринер

ВАР ёрдамчиси: Ричард Вест

 

Тахминий таркиблар

Лестер - Шмейхел, Кастан, Эванс, Союнжу, Томас, Ндиди, Тилеманс, Барнс, Олбрайтон, Меддисон, Варди

Манчестер Сити - Карсон, Уокер, Диаш, Стоунс, Канселу, Бернарду, Родри, Гюндоган, Стерлинг, Грилиш, Торрес

 

Йўқотишлар

«Лестер» сафида Уэсли Фофана, Жеймс Жастин, Нампалис Менди жароҳат сабаб майдонга туша олишмайди. Аёзе Перез эса дисквалификация қилинган. Жонни Эванс, Янник Вестергаард, Рикарду Перрейранинг қатнашиши сўроқ остида.

«Шаҳарликлар» таркибида Фил Фоден ва Кевин де Брюйненинг ўйнаши номаълум. Зак Стеффен ва Эмерик Ляпорт яхши спорт формада эмас. Бенжамин Менди бошқа сабабга кўра ўйнай олмайди.

 

Рақамлар

«Лестер»нинг охирги 7 учрашувидан олтитасида 2,5 тадан кўп гол киритилган (Премьер-Лига).

"Манчестер Сити" АПЛнинг сўнгги 6 баҳсининг бештасида камида иккитадан гол уришга муваффақ бўълган.

Жамоалар АПЛда ўзаро 20 марта тўқнаш келишган. 7 марта «тулкилар» ғалаба қозонган, 11 марта Манчестер клубининг қўли баланд келган. Икки баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.

Жамоаларнинг шу пайтга қадар охирги ўзаро ўйини жорий йилнинг 3 апрель куни ўтказилган ва унда "Манчестер Сити" ғалаба қозонган — 0:2.

 

Эслатиб ўтамиз, «Лестер» - "Манчестер Сити" ўйини бугун Тошкент вақти билан 19:00да бошланиши режалаштирилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:37, 11.09.2021.
Ўқилди: 2130 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3972]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2489]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2480]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2354]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2294]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2137]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2102]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2057]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2008]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1765]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик