"Челси" бош мураббийи Томас Тухель нима учун Сауль Ньигес "Атлетико"дан ижарага олинганини тушунтирди.
"Биз Билли Гилмор ўтган мавсумда тўртинчи яримҳимоячимиз бўлганлиги ва Премьер-лигада кўпроқ ўйин ўтказиши учун уни "Норвич"га кетишига розилик берган эдик. Коронавирус билан боғлиқ вазият ва Евро ҳамда Америка Кубогидан сўнг, бу мавсум ярим ҳимояда фақат Матео, Жоржиньо ва Нголо Канте қолганидан бироз хавотирга тушдим. Бу характернинг етишмаслигидан эмас эди. Мен энг бахтли мураббийман, чунки менинг қўл остимда бу уч йигит бор, лекин бу борада бироз олдиндан айтиш қийин эди.
Декабрда бизни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати кутиб турибди, олдинда яна кўплаб ўйинлар бор ва нима бўлишини олдиндан ҳеч ким билмайди. Кўп ҳолларда, ҳар учтасидан иккитаси ўйнайди. Футболчи жароҳат олиши ёки дисквалификация қилиниши биланоқ, футболчиларга ортиқча юк тушиш хавфи туғилади. Шунинг учун биз буни ечимини қидирдик ва Саулни танладик. Чунки, у кўп йиллар давомида "Челси"нинг нишонида бўлган.
Мен бу футболчини кўп йиллардан буён биламан. Бошқа клубларда ишлаган пайтим уни сотиб олишга ҳаракат қилганман, лекин бунинг иложи бўлмаган эди. Шунинг учун, уни ижарага олиш имконияти пайдо бўлганида ва уни қўлга киритганимиздан, биз бундан хурсанд бўлдик. Айнан мана шундай футболчи эвазига биз Жоржиньо ва Кантега керакли вақтда дам бера олишимиз мумкин. У жуда меҳнаткаш футболчи ва оддий клубдан келмади. Менимча, у жамоага жуда мос келади ва шунинг учун мен хурсандман. Биз ўйинчилар сони бўйича энг катта жамоа эмасмиз, лекин бизда сифат ва характер бўйича кучли жамоа бор ва мен Сауль клубнинг муҳим бир қисмига айланганидан жуда хурсандман", - дея Тухел сўзларини келтирди клуб матбуот хизмати.