Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

А серия. «Ювентус»нинг муваффақиятсизлиги давом этди: «Наполи» «кекса синьора» устидан иродали ғалабага эришди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду Туринни тарк этганидан кейин ҳам «Ювентус»нинг муваффақиятсизлиги тўхтаб қолмади. Жамоа учинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади. "Кекса синьора" Неаполда нафақат ғалаба қозона олмади, балки ҳисобдаги устунликни ҳам қўлдан чиқарди.

Баҳснинг 10-дақиқасида "Наполи" ҳимоячисининг хатосидан фойдаланган Мората ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Спалетти шогирдлари танаффусга қадар тезлик бораисда рақибини ортда қолдирган бўлса-да, "Юве"нинг тажрибали ҳимоячилари ишончли ҳаракат қила олишди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари "Наполи" учун омадли кечди. Инсинье жарима майдони ташқарисидан "тўққизлик" сари зарба берди. Шчесни қайтарган тўпни Политано ўткир бурчак остида дарвозага жойлаб, ҳисобни тенглаштирди.

Баҳс тугашига 5 дақиқа қолганида эса мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Захирадан майдонга тушган Мойзе Кин бош билан тўпни ўз дарвоза томон уриб юборди. "Ювентус" посбони тўпни бир амаллаб қайтардию, ўша жойда турган Кулибали бўш дарвозани ишғол қилди.

«Наполи» уч ўйиндан 9 очко тўплаб пешқадам бўлиб турган бўлса, «Ювентус» ҳисобида атиги 1 очко мавжуд.

Италия чемпионати, 3-тур
Наполи – Ювентус 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 10 Мората, 1:1 – 57 Политано, 2:1 – 85 Кулибали.
Наполи – Оспина, Ди Лоренцо, Манолас, Кулибали, Мариу Руй (Малькюи, 90), Фабиан Руис, Замбо-Ангисса, Элмаз (Унас, 46), Инсинье (Зелиньски, 73), Политано (Лосано, 72), Осимхен (Петанья, 90).
Ювентус – Шченсны, Де Шильо, Кьеллини, Бонуччи, Пеллегрини (де Лигт, 57), Рабьо, Локателли, Маккенни (Рэмзи, 72), Кулусевски, Мората (Кин, 82), Бернардески.
Огоҳлантиришлар: Элмаз (31), Локателли (45), Лосано (88).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:12, 11.09.2021.
Ўқилди: 3980 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.