Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Яна бир жуфт бутса михга осилди

Баҳо:
+2 | -

“Милан” клубининг чехиялик собиқ легионери Марек Янкуловский футболчилик фаолиятига нуқта қўйганлигини эълон қилди.

34 ёшли футболчининг бундай қарорга келишига чап тиззасидан олган жароҳати сабаб бўлди. Фаолиятини “Баник” клубида бошлаган футболчи 11 йил Италия чемпионатида тўп сурди. “Наполи”, “Удинезе” “Милан” клублари сафида сермаҳсул ўйини билан мухлислар ёдида сақланиб қолди. Ҳимоячи ампуласида ҳаракат қилган Марек 2007 йилда Чехиянинг “Энг яхши футболчиси”, деб топилди.

Миллий терма жамоаси сафида 78 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та голга муаллифлик қилди. Евро-2000, Евро-2004, Евро-2008 ва ЖЧ-2006 турнирларида иштирок этди. Бу йилги мавсумда яна ўзининг жонажон клубига қайтган футболчи илк ўйинидаёқ тизасидан жиддий жароҳат олди. Бу жароҳат туфайли футболдан кетишга қарор қилди. 

 
Киритилди: 14:21, 21.02.2012.
Ўқилди: 12035 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик