"Манчестер Юнайтед" собиқ устози сер Алекс Фергюсон Криштиану Роналдунинг "қизил иблислар" га қайтиши ҳақида фикр билдирди.
"Мен ҳам бошқалар каби бугун ҳаяжонландаман. Ҳар куни унинг дебют ўйинини кутдим. Мен барча мухлислар номидан гапираман - бугун "Манчестер Юнайтед" учун ажойиб кун.
Кўп одамлар Роналдунинг қайтишида ўз ҳиссасини қўшишди ва мен Криштианунинг ҳақиқатан ҳам қайтишни истаётганини билган ҳолда бунга ҳаракат қилдим.
Мен ҳиссиётим титради, деб айтмаган бўлардим, лекин мен Роналдуни "Манчестер Сити"да ўйнашини тасаввур қила олмасдим. Менимча, буни ҳеч ким тасаввур қила олмасди.
Шунинг учун биз Криштиануни "Юнайтед"га қайтириш учун чоралар кўрдик. Клуб бу қарорни қўллаб-қувватлади. Мен Глейзерлар билан гаплашдим. Ўйлайманки, у ёш футболчиларга таъсир қилади, чунки унинг тажрибаси бор", - деди Алекс Фергюсон Viaplay нашрига.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 11 сентябр куни "Манчестер Юнайтед" - "Нюкасл Юнайтед" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда Роналду дубл қайд этди.