Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Бензема Испания чемпионати энг яхши тўпурарлар кучли ўнлигига кирди

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема "Сельта" билан Испания Ла Лигасининг 4-тур учрашувида хет-трик қайд этди ва турнир тарихидаги энг яхши тўпурарлар топ-10лигига кирди. Француз ҳужумчиси чемпионат доирасида 197 та гол урди. Бензема 195 та гол урган "Валенсия"нинг собиқ футболчиси Эдмундо Суаресни ортда қолдирди.

Тўпурарлар жадвалида 474 та гол урган "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Лионель Месси етакчилик қилган. Иккинчи ўринда Бенземанинг собиқ шериги Криштиану Роналду. Унинг ҳисобида Испания чемпионати доираси 311 та гол бор.

Бу мавсумда Бензема чемпионатнинг тўртта ўйинида майдонга тушиб, 5та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. Франциялик футболчи 2009 йилдан буён "Реал"да ўйнайди.

Киритилди: 10:45, 13.09.2021.
Ўқилди: 3569 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7789]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4458]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3429]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3398]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3006]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2469]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1758]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1682]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1669]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1627]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик