"Ювентус"нинг собиқ ҳужумчиси Алессандро дел Пьеро жамоанинг янги мавсумдаги
муваффақиятсиз старти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Собиқ ҳужумчи жамоанинг муаммоларидан ҳайрон қолганини тан олди. Туринликлар уч турда атиги бир очко жамғаришди.
"Ювентус"нинг бундай бошланиши мени ҳайрон қолдирди, лекин "Наполи"га қарши ўйиндаги мағлубият сабаб бундай қарорга келмадим. Менимча, бунга кўп сабаблар бор. Ҳамма охирги лаҳзада жамоадан кетган Криштиану Роналду ҳақида гапирмоқда. Лекин, ундан бошқа кўп сабаблар ҳам бор.
Аллегри келиши билан "Ювентус"га эски ўйинни қайтариш учун ҳаракат қилмоқда. "Наполи" эса Спалетти билан бир қадам олдинга қадам ташлади.
Албатта, футболчилар қандай вазиятга тушиб қолганини тушунишади. Тажрибали футболчилар асосий ролни бажариши керак. Олдин нима бўлганини, жамоани ким тарк этганини унутиш жуда муҳим", - дея дел Пьеронинг сўзларини келтиради Football Italia нашри.