Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Лавесси: «Челси»ни мағлуб этишимизга ишончим комил эди»

Баҳо:
+ | -

«Челси»га қарши УЕФА Чемпионлар Лигаси нимчорак финал учрашувида дублга эришган «Наполи» ҳужумчиси Эсекиель Лавесси ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, жамоаси ғалабасига ишонганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Sky Sport» хабар бермоқда.

Италиянинг «Наполи» ҳамда Англиянинг «Челси» жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ 1/8 финал учрашуви неаполликларнинг 3:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунига етди. Дастлаб, 27-дақиқада Хуан Мата ҳисобни очиб, «Челси»ни олдинга олиб чиққан бўлса-да, Лавессининг дубли (39-дақиқа, 65) ва Каванининг битта голи (45) Маццари шогирдлари муҳим ғалабани тортиқ этди.

Дастлабки учрашувдаги ғалабага қарамай, ҳужумчининг фикрича, кейинги босқич йўлланмаси масаласида ишонч билан гапиришга ҳали эрта.

«Ғалаба қозонишимизни кутгандим. Қўшимчасига, бунга ишончим тўла комил эди. Бироқ «Челси» кучли жамоа, шундай экан, бизнинг қарама-қаршилигимизда ҳали ҳеч нима ҳал қилингани йўқ. Биз Лондонда бўлажак - гол уришимиз керак бўлган ўйин олдидан яхшигина устунликка эришдик», деди аргентиналик ҳужумчи.

«Ҳа, айнан мураббийнинг кўрсатмаси билан ҳимояда ҳам кўпроқ ишлашимга тўғри келди. Ҳимоячиларга ёрдам бериш ҳақида кўрсатма берилганди ва биз буни жуда яхши эплай олдик, деб ўйлайман», дея қўшимча қилди футболчи.

«Челси» кўп ҳам керак бўлмаган голни урди, ўша вазиятда инглизларга омад кулиб боқди. Бу вақтгача биз ташаббусга эришиб, нисбатан кўпроқ вазиятларни юзага келтирган эдик. Бахтимизга, ҳисобни тез тенглаштира олдик ва юзага келаётган асабий ҳолат йўққа чиқарилди», деди Лавесси.

«Умуман олганда, биз ўйинни аъло даражада ўтказдик ва «Челси»ни ҳимояда хато қилишга мажбур этиб, бундан фойдаланишга ҳам муваффақ бўлдик», деди «Наполи» ҳужумчиси Эсекиель Лавесси.

Эслатиб ўтамиз, «Наполи» – «Челси» жуфтлиги жавоб учрашуви 14 март, чоршанба куни Лондонда бўлиб ўтади.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 05:26, 22.02.2012.
Ўқилди: 9619 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.