Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Волейболчиларимиз Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичидаги иштирокини якунлашди

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, шу кунларда Япониянинг Чиба шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда узоқ йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишяпти.

Бугун вакилларимиз гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Кувайт терма жамоасига қарши кечган ўйинда вакилларимиз аввалги баҳсларга қараганда анчайин мазмунли ҳаракат қилишди. Бироқ, халқаро тажрибанинг камлиги охир-оқибат ўз сўзини айтди ва қувайтлик волейболчилар 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувнинг 1-партияси муросасиз кечиб, 29-27 ҳисобида рақибларимизнинг қўли баланд келди. 2-партияда эса ҳамюртларимиз 25:16 ҳисоби билан ишончли тарзда зафар қучишгач, ниҳоят терма жамоамиз ўзининг Осиё чемпионатидаги илк ғалабасига эришишига умид қилаётган эдик. Аммо, сўнгги икки партияда Қувайт терма жамоаси бир хил – 25:21 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳда 3-ўринни эгаллади. Қитъа чемпионатининг “С” гуруҳи ғолиби эса Хитой ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда аниқланади.

Кези келганда таъкидлаш керак, ўзбекистонлик волейболчилар турли сабабларга кўра 10 йилдан ошиқ вақт давомида Осиё чемпионатларида иштирок этишмаётган эди. Халқаро тажрибанинг камлиги эса мана шундай пайтларда панд беради. Қолаверса, терма жамоа ўзагини ҳам асосан Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган спортчилар ташкил қилади. Ажаб эмаски, қитъа биринчилигидан кейин вакилларимизга халқаро майдонларда бўлган талаб ортади. Дарвоқе, ҳозирнинг ўзидаёқ кўплаб спортчиларимизга хорижий клублардан қизиқиш билдирилмоқда ва тез орада легионерларимиз сони ортишига умид қиламиз.

Туризм ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Манба: minsport.uz
Киритилди: 13:57, 14.09.2021.
Ўқилди: 2171 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Олисе фақат битта клубга ўтишни истамоқда — Sky Sport Germany [7014]

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [4723]

Испаниялик собиқ мураббий Мессининг асосий камчилиги нимада эканини айтди [3165]

«Реал» «Манчестер Юнайтед» иқтидори учун курашда «Барселона»дан ўзиб кетди [2496]

«Реал» мухлисларининг кўп йиллик талаби амалга ошмоқда [2455]

«Бунинг иложи йўқ». Давид Силва «Реал»нинг «Барселона»га етиб олиш имкониятини баҳолади [2394]

«Барселона»нинг «Хетафе»га қарши ўйин олдидан Адейеми бўйича режалари маълум бўлди [2167]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [2108]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2105]

Роналду саудиялик футболчиларнинг ғалабасидан хурсанд бўлди ва улкан торт билан суратга тушди [2014]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик