Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - «Лейпциг» учрашуви учун превью

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсум финалчиси "Манчестер Сити" жорий мавсумдаги илк ўйинини бугун «Лейпциг»га қарши ўтказади.

АПЛ чемпиони ўтган мавсум ЕЧЛ финалига қадар етиб борганди ва «Челси»га имкониятни бой берган ҳолда совринни қўлга кирита олмади. Ваҳоланки, клуб охирги 5 йил ичида илк бор финалга чиққан ва ундан олдин фақат чорак финалда ўз юришини тўхтатаётганди.

«Лейпциг» ўтган мавсум Чемпионлар Лигасидаги иштирокини нимчорак финалда тўхтатган ва бу ишни «Ливерпуль» бажариб берганди. Клуб энди кетма-кет учинчи мавсум плей-оффга йўл олишни мақсад қилмоқда. Лекин, бу осон бўлмаслиги аниқ. Чунки, "Манчестер Сити"дан ташқари гуруҳда ПСЖ ва «Брюгге» клублари ҳам бор.

"Манчестер Сити" ўтган мавсум гуруҳ босқичини самарали ўтказди. Клуб С гуруҳида 16 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринни қўлга киритди ва 5 та қуруқ ўйин ва битта гол ўтказган ҳолда Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи рекордини такрорлади.

«Дортмунд»га қарши ўйиннинг 84-дақиқасида Марко Ройс томонидан киритилган гол «шаҳарликлар»нинг 790 дақиқалик "қуруқ серия"сига барҳам берди. Бу борадаги рекорд 2005/06 йилги мавсумда «Арсенал» томонидан ўрнатилган (995 дақиқа).

Бу «Сити»нинг ЕЧЛдаги 11-мавсуми ҳисобланади. Клуб 2011 йилдан бери ҳар бир мавсумда иштирок этиб келмоқда ва шулардан саккизатасида плей-оффга йўл олишни уддалаган.

Бу «Лейпциг»нинг охирги 5 мавсум ичида тўртинчи иштироки саналади. 2019/20 йилги мавсум Юлиан Нагелсманн қўлостида ярим финалга қадар етиб борган "қизил буқалар" ўтган мавсум гуруҳ босқичи 6-турида "Манчестер Юнайтед"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган ҳолда ПСЖдан кейин иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олганди.

«Лейпциг» ЕЧЛда умумий 24 ўйин ўтказган ва шулардан 12тасида ғалаба қозонган (3 дуранг, 9 мағлубият).

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Сердар Гозубуюк (Нидерландия)

Қанот ҳакамлари: Жуст ван Зуллен, Ёхан Балдер (Нидерландия)

Захира ҳаками: Жероэн Маншот (Нидерландия)

ВАР: Пол ван Боэкел (Нидерландия)

ВАР ёрдамчиси: Стефани Фраппат (Франция)

 

Тахминий таркиблар

Манчестер Сити - Эдерсон, Уокер, Стоунс, Диаш, Зинченко, Гюндоган, Родри, де Брюйне, Стерлинг, Торрес, Маҳрез

Лейпциг - Гулачи, Клостерманн, Орбан, Симмерман, Анхелинё, Айдара, Адамс, Собослаи, Форсберг, Нкунку, Андре Силва

 

Йўқотишлар

"Манчестер Сити" таркибида Зак Стеффен (коронавирус) ва Бенжамин (полиция идорасида, зўравонликда айбланиб) майдонга туша олишмайди. Германия клуби сафида эса Марсело Сараччи ҳамда Марсел Ҳалстенберг жароҳати боис ушбу ўйинни ўтказиб юборишади.

Рақамлар

«Лейпциг» Чемпионлар Лигаси доирасидаги охирги 4 учрашувида камида иккитадан гол ўтказиб юборган.

Жамоалар бунга қадар ЕЧЛда ўзаро тўқнаш келишмаган. «Эттиҳад» стадионида ўтказиладиган бугунги баҳс улар ўртасидаги дастлабкиси бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - «Лейпциг» учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:33, 15.09.2021.
Ўқилди: 3123 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4095]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3473]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2205]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2103]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2031]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1975]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1851]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1723]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик