Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Ғиждувон”нинг нигериялик футболчиси Сонг Лонгжи билан суҳбат

Баҳо:
+ | -

“Ғиждувон” жамоаси Биринчи лиганинг 17-туридан кейин турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. Биринчи ўриндаги “Зомин” жамоаси билан орадаги фарқ 4 очкони ташкил қилади. Кўриниб турибдики, “Ғиждувон” ҳам Про лига йўлланмаси учун жиддий курашга киришган. Бу йўлда жамоага тажрибали маҳаллий йигитлар билан бирга хорижий футболчиларни ҳам жалб этган. Колумбиялик Эстеван Оспина ҳамда нигериялик Сонг Лонгжи шулар жумласидан.

Ҳар иккала хорижлик футболчи мавсумнинг биринчи қисмида Тошкентнинг “Оқтепа” жамоасида тўп суришган. Бироқ мазкур жамоа мавсумнинг иккинчи даврасида турли сабабларга кўра лигани тарк этгач, ЎзПФЛ жамоа аъзоларига ёзги трансфер даврида бошқа жамоаларга қўшилишларига рухсат берган. Шу тариқа Оспина ва Лонгжи жорий йилнинг 10 июлидан “Ғиждувон” таркибида пайдо бўлди ва жамоанинг ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиб, иккинчи даврага тайёргарлик кўрди.

“Ғиждувон” хорижлик футболчилар кўмагида саккизта ўйин ўтказди - уч мағлубият ва беш ғалаба. Ўз майдонида “Лочин” жамоасини қабул қилган ғиждувонликлар рақибларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди, еттита голдан бештасига Сонг муаллифлик қилди. Сафарда “Жиззах-Барс” меҳмони бўлган ўйинда ҳам ғиждувонликлар иккита тўп фарқи билан ютуққа эришишди. Иккита голдан бирини яна Сонг киритди. Шу тариқа Сонг қисқа вақт ичида маҳаллий мухлисларнинг эътиборини қозонди. ЎзПФЛ матбуот хизмати Сонг Лонгжига саволлар билан мурожаат этди.

- Сонг, ўзингизни таништирсангиз.

- Нигериянинг Гиндири шаҳрида туғилганман. Отам рахматли полициясчи бўлган, онам тадбиркор аёл. Оилада икки ўғил ва икки қизмиз.

- Футболчи бўлишингизда кимнидир ҳиссаси борми?

- Футболга болалигимдан жуда қизиққанман, ҳеч ким таъсир кўрсатмаган, яқин қариндошларимизда ҳам ҳеч ким футбол ўйнамаган. Кўчада, мактабда энг олди футболчилардан бўлганман.

Плато кўчасида жойлашган маҳаллий футбол мактабига танлов асосида қабул қилинганман. Биринчи мураббийим Бенжамин Беваранг.

Фаолиятим давомида Нигерия пойтахти Абужада турли клубларда ўйнадим, сўнг Туркиянинг “Тарсус Беледиеспор” жамоасида ҳам маълум муддат тўп сурдим. Кейин Тошкентнинг “Оқтепа” жамоасидан яхши таклиф тушди.

- “Ғиждувон”да қандай пайдо бўлдингиз?

- Ўзбекистонга “Оқтепа”нинг таклифи билан келдим. Лекин кўп ўтмай бу жамоада жароҳат олдим, уч ой даволандим. Кейин “Оқтепа” фаолиятини тўхтатди. Шунда “Ғиждувон”дан таклиф тушди.

- Янги жамоадаги  шарт-шароитлардан қониқяпсизми?

- Ҳудога шукур, барчаси жойида. Клуб раҳбарларининг мен ва колумбиялик дўстим, умуман, барча футболчилар билан муносабатлари жуда илиқ. Катта шаҳар бўлмасада, футболчи учун керак бўлган шароитларни яратиб беришяпти.

- Нима деб ўйлайсиз, шу жамоада кўп вақт қолиб кетасизми ёки бошқа, дейлик Суперлига жамоаларига интиласизми?

- Ҳозир “Ғиждувон”даман, бор кучимни шу клубга сарфлайман. Уёғига нима бўлишини эса вақт кўрсатади. Лекин бир нарсани аниқ биламан – Ўзбекистонда ҳали яна кўп йиллар тўп тепаман. Чунки менга Ўзбекистон жуда ёқиб қолган.

- Сўнгги савол. Бизнинг ўлкамизда сизни ром қилган нима экан?

- Бунақалар кўп. Айниқса, ўзбек мусиқалари, ош, сомса ва кабоб.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:30, 16.09.2021.
Ўқилди: 2900 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.