Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Роберто Манчини Европа Лигасининг "Порту"га қарши учрашувидан сўнг матбуот анжуманида ўйин ҳақида, Карлос Тевеснинг тез орада таркибда пайдо бўлиши ҳақида гапириб ўтди.
"Бундан бир ҳафта олдин Мюнхендаги ўйиндан сўнг мен Карлоснинг уйига бордим ва унга "агар барча ишлар бўйича узр сўрасанг жанжалларга чек қўямиз", дедим. Менимча Тевеснинг майдонга тушиши учун ҳеч қандай муаммоси йўқ.ю Фақат у формасини тиклаб олиши учун бир-икки ҳафта шуғулланиши керак бўлади", дейди Манчини Тевес ҳақида гапириб.
"Бугунги ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? "Порту билан ўйинда бугун яхши томонларимизни кўрсата олдик. Тўртта гол жуда кўп бўлиши мумкин, бироқ бизнинг олға боришимиз учун бу жуда керак эди. "Порту" тўпни ўзида кўпроқ сақлаб турганди. Шу боисдан ҳам бироз қийинчиликлар ўйин бошида кузатилди", таъкидлади италиялик мутахассис.
"Давид Писаррони "Интер"да ишлаган пайтимдан буён яхши биламан. У 20 дақиқа ўйнаган бўлсада, гол урди, голга ҳаммуаллифлик қилди. Бир сўз билан айтганда жуда яхши футбол намойиш эта олди. Унинг тажрибаси "Сити"га қўл келишига ишонаман", деди Манчини эски шогирди ҳақида.
"Биз Европа Лигаси финалида тўп суришни хоҳлаймиз. Бунинг учун кучли таркибдан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Фақат баъзи жузъий ўзгаришлар бўлиши мумкин", дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ESPN телеканали.