Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

ЕЧЛ: 10 дақиқалик футбол куни

Баҳо:
+ | -
Foto: Associated Press

Европа чемпионлар Лигасининг 1/8 финал дастлабки учрашувлари ўз поёнига етди. Охирги кунги учрашувлар бироз зерикарли ўтганини таъкидлаш жоиз. Охирги 10 дақиқани айтмаганда, албатта.

Бу сафар мезбон сифатида майдонга тушган жамоалар рақибга қараганда, бироз кучсизроқ кўринганди. Буни шу кунга қадар кўрсатган натижалардан ҳам билиб олиш мумкин эди. Шу боисдан ҳам меҳмонда ҳаракат қилган иккала фаворит — “Интер” ва “Бавария” биринчи навбатда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилишди. Мезбон жамоалар эса бу мақсаддаги жамоа дарвозасига йўл топишга қийналишди.

Учрашувнинг дастлабки бўлими ва иккинчи бўлим бошларини кўрган мухлис ўзларига қандай натижа керак эканлигини билмаган жамоалар ўйинидан зерикиб уйқуга ётган бўлса, ажабланманг. Ўзи шунга муносиб ўйинлар бўлаётганди. Бироқ иккала учрашувнинг ҳам охирги ўн дақиқаси амбицияси юқори бўлган икки мезбон учун жудла омадли келди.

“Базель” ўз уйида кечган учрашувнинг 86-дақиқасига келиб гол киритди. 84-дақиқада майдонга тушган Зуа биргина тўп узатиш билан Штокернинг Нойер билан яккама-якка вазиятга олиб чиқди ва Штокер бу имкониятни қўлдан чиқармади. 1:0 — “Базель” уйда қўлга киритиш имкониятидаги энг идеал натижани қўлга киритди.

“Олимпик” ва “Интер“” ўйинида эса марселликлар ғалабага ҳақлироқ ўйин намойиш этишди. Айниқса ўша сўнгги 10 дақиқада бу яққол сезилиб турди. Жуда катта куч билан олдинга ташланган жамоа, айниқса ганалик Андре Айюнинг саъий-ҳаракатлари эвазига барибир ўз ниятига етди. 90+3-дақиқада аввалига Айюнинг зарбасини Жулио Сезар қийинчилик билан бўлсада, бартараф этиб уни майдон ташқарисига чиқариб юборганди. Бурчакдан тўп оширилгач, миланлик ҳимоячилардан анча паст бўлишига қарамай “Африка Пелеси”нинг ўғли боши билан барибир Сезарни дарвозаси тўридан тўп олиб чиқишга мажбур қилди. Сўнгги дақиқаларгача сақланиб қолинган умид барибир ўз мевасини берди.

ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ
1/8 финал
Дастлабки учрашувлар
22 февраль.

БАЗЕЛЬ (Швейцария) – БАВАРИЯ (Германия) – 1:0 (0:0)
Гол: Штокер (86).

БАЗЕЛЬ:
Зоммер, Абрахам, Драгович, Пак Чжу Хо, Ф. Фрай (Штокер, 66), Хуггель, Г. Джака, Шачири (Зуа, 83), Штейнхофер, А. Фрай (Кабрал, 90), Штреллер.
БАВАРИЯ: Нойер, Дж. Боатенг, Рафинья, Бадштубер, Лам, Рибери (Мюллер, 71), Алаба, Кроос (Олич, 89), Тимощук, Роббен, Гомес.
Огоҳлантиришлар: Абрахам (63), Мюллер (73), Рафинья (83).

МАРСЕЛЬ (Франция) – ИНТЕР (Италия) – 1:0 (0:0)
Гол: А. Айю (90+3).

МАРСЕЛЬ: Манданда, Аспиликуэта (Фанни, 80), Диавара, Нкулу, Морель, Амальфитано, Шейру (Каборе, 84), Вальбуэна, А. Диарра, А. Айю, Брандао (Дж. Айю, 73).
ИНТЕР: Жулио Сезар, Майкон (Нагатомо, 46), Самуэль, Лусио, Киву, Х. Дзанетти, Камбьяссо, Станкович, Снейдер, Форлан, Сарате (Оби, 64).
Огоҳлантиришлар: Станкович (58), Сарате (60), Киву (67), Диавара (74).

Манба: www.stadion.uz.

Жавоб учрашувларига 6 март куни старт берилади.

Киритилди: 03:05, 23.02.2012.
Ўқилди: 11477 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.