"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Жек Уилшерга "Ньюкасл" клуби томонидан таклиф бўлиши мумкин. Хабарларга кўра, 29 ёшли футболчи эркин агент сифатида АПЛ клубига ўтиши кутилмоқда.
Унинг "Вест Хем" ҳамда "Бормунт"даги фаолияти унчалик омадли кечмади. Инглиз футболчисига доимий ПЛ ўйинларида майдонга тушишига имкон берилмаган. Унда кўплаб жароҳатлар борлиги учун, фаолияти пасайишга юз тутган.
Аввалроқ "Арсенал" устози Микель Артетанинг Жек Уилшерни жамоага такилф қилгани ҳақида хабар қилинган эди.