Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

АПЛ. «Бёрнли» - «Арсенал» ўйини 1,5 соатдан кейин бошланади (превью)

Баҳо:
+ | -

Бир неча дақиқалардан кейин «Арсенал» сафарда «Бёрнли» меҳмони бўлади.

«Бёрнли» бош мураббийи Шон Дайч пайшанба куни клуб билан шартномасини 4 йилга узайтирди. У жамоа бошқарувини 2012 йилнинг октябрь ойида қўлига олганди.

 

Биласизми?

«Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг АПЛ доирасида «Бёрнли»га қарши 7 учрашувда 8 гол уришга эришган. Габонлик фақатгина «Гамбург» клубига бунда кўпроқ гол (9) урган.

«Арсенал»га қарши кетма-кет 10 мағлубиятдан кейин «Бёрнли» лондонликларга қарши охирги 3 ўйинда мағлуб бўлмай келмоқда (1 ғалаба, 2 дуранг).

«Арсенал» Премьер-Лига доирасидаги «Бёрнли» уйига қилган сўнгги 9 ташрифида мағлубиятсиз жамоага айланди (4 ғалаба, 5 дуранг), охирги мағлубият 1973 йилнинг декабрь ойида қайд этилганди.

«Бёрнли» АПЛнинг сўнгги 12 уй ўйинида ғалаба қозона олмаяпти. Бу клуб тарихидаги энг узун ғалабасиз серия ҳисобланади.


Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Энтони Тейлор

Қанот ҳакамлари: Гери Бесвик, Адам Нунн

Захира ҳаками: Жон Брукс

ВАР: Ли Мейсон

ВАР ёрдамчиси: Метю Уилкс

 

Тахминий таркиблар

Бёрнли - Поуп, Лоутон, Тарковски, Ми, Тейлор, Гудмунссон, Вествуд, Браунҳилл, МакНил, Вуд, Барнс

Арсенал - Ремздейл, Томиясу, Уайт, Магаляеш, Тирни, Локонга, Парти, Пепе, Эдегор, Сака, Обамеянг

 

Йўқотишлар

«Бёрнли» сафида Коннор Робертс, Кевин Лонг, Дейл Стефенсда жароҳат мавжуд. Натан Коллинснинг майдонга тушиши эса сўроқ остида.

«Арсенал» сафида Муҳаммад Элнени жиддий жароҳат олган. Роб Холдинг эса ҳаракат қилиши мавҳумлигича қолмоқда. Гранит Жака эса дисквалификация қилинган.

 

Рақамлар

«Бёрнли» барча мусобқаларда «Арсенал»га қарши охирги 9 уй учрашувининг саккизтасида 2,5 тадан камроқ гол киритилган.

Мезбонлар АПЛ доирасидаги сўнгги 7 баҳснинг олтитасида мағлуб бўлишган.

«Арсенал» барча мусобақаларда «Бёрнли» билан ўйиннинг 16тасидан 15тасида мағлуб бўлмаган.

Томонлар шу пайтга қадар АПЛда 14 марта тўқнаш келишган. Лондонликлар 10 учрашувда ғалаба қозонишган ва фақат бир марта ютқазиб қўйишган. 3 беллашувда ғолиб аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 5-туридан ўрин олган «Бёрнли» - «Арсенал» ўйини Тошкент вақти билан бугун 19:00да бошланиши режалаштирилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:30, 18.09.2021.
Ўқилди: 1736 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.