Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Рўзиқул Бердиев: «Ҳозирги таркиб билан мақсадга эриша оламиз»

Баҳо:
+ | -
Foto: fcnasaf.uz

Яқинда Туркиянинг Анталияда шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб борган Қаршининг «Насаф» юртимизга қайтиб келишди. Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев йиғин, бўлажак режалар ва жамоада кўрикда бўлган легионерлар борасида клуб расмий сайтига гапириб берди.
 
«Режа асосида тайёргарлик машғулотларини ўтказдик. Олдин Дубайда кўпроқ футболчиларни жисмоний ҳолатини тиклаш учун машғулотлар ўтказгандик ҳамда баъзи бир ёш футболчилар ва легионерларни имкониятларини чамалаб олгандик. Туркияда эса кўпроқ ўйин амалиётига эътибор қаратдик ва бир қанча кучли жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга чиқиб, ўз тажрибамизни оширдик. Энди эса сўнгги тайёргарлик машғулотларини Қарши шаҳрида давом эттирамиз».

«Йиғин давомида чақирган легионерлар тўғрисида бир қанча яхши маълумотларга эга эдик. Афсуски, улар назорат ўйинлари давомида ўзларини яхши тарафлама кўрсата олишмади. Жамоада легионерлар бор ва уларнинг шартномаси тугамаган. Биз кўрикдан ўтказган янги легионерлар улардан ҳеч бир жиҳатдан кучли кўринмади. Шу боис уларнинг хизматидан воз кечишга қарор қилдим».

«Бошковични ҳам клубда олиб қолишга қарор қилдик. Иван билан гаплашганимда у ўтган мавсумда ўз ўйинидан қониқмаганини ва янги мавсумда жамоага қўлдан келган барча ёрдамини аямаслигини таъкидлаб ўтди. Мен учун умуман ўтган мавсумда Бошкович жамоамизга етарлича ёрдам бера олди. Чемпионат баҳсларини ёки ОФК кубогини алоҳида ажратиб ўтишни ҳоҳламасдим. Чунки ҳамма турнир бирдек муҳим. Бошкович эса ўтган мавсумда бир қатор муҳим голларни киритди».

«Жамоа ўз олдига қуяётган мақсадларга шу таркиби билан эриша олади, деб ўйлайман. Асосий вазифалардан бири ўтган мавсумдаги жамоанинг ўзагини сақлаб қолиш эди ва ўйлайманки, биз бунга эриша олдик. Тўғри, жамоани асосий таркиб футболчиларидан Лутфулло Тўраев ҳамда Артём Филипосянлар тарк этишди, бироқ уларнинг ўрнига бир неча футболчиларни жалб этдик ҳамда ижарадаги футболчиларимизни таркибга қайтардик», дейди Бердиев клуб расмий сайтига берган интервьюси чоғида.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 05:15, 23.02.2012.
Ўқилди: 10030 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.