Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

ЎФА раҳбарияти футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига табрик йўллади

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоамиз тарихий натижа қайд этди. ФИФА томонидан ўтказилаётган Жаҳон чемпионатларидаги илк ғалабасини қўлга киритди. Ушбу ғалаба эса гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда Мундиалнинг нимчорак финалига йўлланма қўлга киритишимизга сабаб бўлди.

Барча футзалчиларимиз, мураббийлар штаби, делегация раҳбари, тиббий штаб, менежер, администратор ва медиа мутахассислари, шунингдек, жамоамизни Литвада қўллаб-қувватлаётган ҳамда экран орқали мухлислик қилаётган барча ишқибозларни ушбу ғалаба билан ЎФА номидан, қолаверса бутун футбол жамоатчилиги номидан табриклаймиз! Ўзбек футболи ва футзали учун бу жуда катта ғалаба. Чунки жамоавий спорт турларида ҳам энг юқори даражадаги турнирларда юқори натижалар қайд эта олишимизга ишонч ортди.

Энг муҳими, жамоаларимиз ғалабасини соғиниб яшайдиган мухлисларимизга байрам кайфияти тақдим этилди. Футзал терма жамоамиз катта йўлни босиб ўтди, энг кучлилар билан рақобатлашди, Испания ва Португалияда ўтказилган йиғинларда тажриба тўплаб, тайёргарликни юқори даражага олиб чиқди. Албатта, биз кейинги босқичда ҳам жамоамизга ишонамиз ва омад тилаймиз!, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 12:01, 19.09.2021.
Ўқилди: 2456 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.