Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Боши қотган Лингард. У «МЮ»да қолиши керакми?

Баҳо:
+ | -

Жесси Лингард ўтган ёзда «Манчестер Юнайтед»нинг энг кўп муҳокама қилинган футболчиларидан бири бўлди. «Вест Хем»га ижарага берилганидан сўнг қолган икки йил давомида футболчининг келажаги ноаниқ бўлиб турди. «Манкунианлар» Жесси билан хайрлашмоқчи эди, лекин бу натижа бермади.

Шу орада мос таклифлар ҳам чиқмади, кейин эса мураббий ўйинчини қўйиб юборгиси келмади. Ўтган ёз охирида ҳамма Лингард «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишига ишонч боғлаганди. Аммо Жесси жамоада қолди. Ярим ҳимоячининг қарори тўғри ёки нотўғрилигини эса энди вақт кўрсатади. Мутахассислар уни «Олд Траффорд»га қайтмаслиги керак деб ҳисобламоқда.

Лингард ҳар доим «Манчестер Юнайтед»дан катта умидлар қилиб келган. Бироқ раҳбариятни қониқтира оладиган фантастик даражадаги ўйинларни ҳам кўрсатмаган. Шу билан бирга, ҳеч қачон кутилганидек «темир» ўйинчи мақомини ҳам оқлаб бера олмади. Футболчи фаолиятининг бошида Чемпионшипда тажриба орттирди. «Лестер», «Бирмингем», «Брайтон» ва «Дерби Каунти» жамоаларида бир муддат ижарада ўйнаган. Гол ва ассистентлик борасидаги қобилиятларини ўстиргач, ниҳоят уни «Олд Траффорд»га қайтаришди.

Лингард 2015/16 йилги мавсумда «Юнайтед»нинг биринчи жамоаси таркибида доимий равишда ўйнай бошлади. Шуниси эътиборга лойиқки, ўшанда у жамоада энг кўп ўйин амалиётига эга бўлди. У кейинчалик Премьер-лигада 33 та ўйин ўтказиб, 8 гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.

Орадан бир мавсум ўтгач эса энди яримҳимоячи учун барча ресурслар камая бошлади: ўйин вақти, маҳсулдорлик ва ўзига бўлган ишонч. Натижада, Лингард Премьер-лиганинг нақ 8 учрашувини ўтказиб юборди. Мавсумнинг иккинчи ярмида эса у буткул ички чемпионат баҳслари учун қайдномага киритилмади. Кутилганидек, инглиз терма жамоадаги ўрнини йўқотди.

Охирги мавсум бошланганда Лингарднинг маҳсулдорлиги унчалик ҳам яхшиланмаган эди. Ярим мавсум давомида Жесси Премьер-лиганинг бирорта ўйинида майдонга тушмади - атиги 1 марта Англия кубоги ва 2 марта Лига кубогида иштирок этди холос. Бора бора Лингардиньо қайдномада умуман йўқолиб қолди. Январь ойида яримҳимоячи учун «Вест Хэм» таклиф билан чиқди. «Болғачилар» уни ярим мавсумга ижарага олди. Лингард янги жамоасининг биринчи ўйинида дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди. Дебютдаги омад эса келгуси муваффақиятларга бевосита уланиб кетди.

Шундан сўнг инглиз самарали ҳаракатларни амалга оширишдан тўхтамади. Лингард «болғачилар» сафида АПЛда 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Жесси 2017/18 йилги мавсумда бўлгани каби бу сафар ҳам 13 та голда иштирок этди. Фақат биргина фарқи бу натижаларга эришиш учун унга ўтган мавсум 33 та ўйин керак бўлганди, бу сафар эса - ушбу кўрсаткич 16 та учрашувда содир этилди.

Яримҳимоячи «Вест Хэм» билан қисқа, лекин жуда яхши ва самарали ўйинлар ўтказди. Жамоа мавсум сўнггида Европа Лигасига йўлланмани қўлга киритди. «Болғачилар» якунда футболчини сотиб олишни жуда ҳам хоҳлаган. Ўз ўрнида «Манчестер Юнайтед» ҳам истеъдодли инглизни ортга қайтаришга қарши эди. Бир томондан орадаги муаммо ҳал қилинганга ҳам ўхшарди. Аммо Лингарднинг Лондонга тўлиқ кўчиб ўтиши бирданига амалга ошмай қолди. Бир томондан, клублар трансфер суммаси борасида ўзаро келиша олишмади. Бошқа томондан, Жессининг ўзи «Олд Траффорд»да қолишга қарор қилди, раҳбарият унга ишонч билдиришига ишонди.

Агар футболчининг ўзи кетиш истагини билдирадиган бўлса, «манкунианлар» уни қўйиб юбориши аниқ эди. Аммо Жесси клубда қолишини аниқ таъкидлади. Унинг бу қарори «Манчестер Юнайтед»нинг ўтган ёзги трансферлари фонида ғалати кўриниши мумкин. Инглиз Сулшер жамоасида етакчи ролга эга бўлмаслигини дарҳол тушуниши керак. Лекин у Манчестерда юлдуз даражасига етишига қаттиқ ишонади.

«Манчестер Юнайтед» нинг ҳозирги рўйхатига назар ташласак, Лингард қаерга мос келиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин. Яъни, бу ўйинчининг ўзига мос келади. Жесси туғилган ҳужумкор яримҳимоячининг позицияси ҳақида гапириш мумкин эмас. Энди унинг ёки Донни ван де Бекнинг ҳам ўйин вақти етишмаслигидан Бруно Фернандес билан рақобатлашиши мумкин эмас. Аммо Хуан Мата ҳам бор.

Аслида Лингарднинг клубдаги афзаллилик хусусиятлари кўп, Жесси кўп қиррали ўйинчи. У ҳужумкор тарзда қанотларда ҳам, марказий ҳужумчи сифатида ҳам ўйнай олиши мумкин. Ўтган мавсумда Жесси марказий ҳужумчи сифатида 3 та ўйин ўтказди ва 3 та гол урди. Унга «Вест Хэм»да жой кафолатланган, аммо «МЮ»да вазият бошқа.

Айни дам «манкунианлар» таркибида 3 та ҳужумчи бор: Криштиану Роналду, Антони Марсьяль ва Эдинсон Кавани. Мейсон Гринвуд ва Жейдон Санчо ўнг қанот позициясига даъвогарлик қилишади. Ҳужумнинг чап томони эсаббўш қолган, лекин Маркус Решфорд сафга қайтиши билан бу зонани эгаллаб олиши кутилмоқда. Лингардни турли позицияларда синаб кўриш мумкин, лекин унинг учун бўш ўрин яратиб бериш мушкул. У бу зонани ўзи учун айнан ўзи яратиши лозим. Зеро бу унинг ўз танлови.

Ҳа, Жесси ўтган тур «Ньюкасл» дарвозасини ишғол қилди, аммо бу унинг тақдирида ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Қолаверса, бу унинг «Олд Траффорд»даги сўнгги икки ярим йил ичидаги биринчи голи. Премьер-лигада ўзини кўрсата олган футболчи Чемпионлар лигасининг очилиш баҳсида ўзини оқлай олмади. «Янг Бойз»га қарши ўйинда у ўз дарвозасига уюштирилган голли ҳужумда айбдорга айланиб қолди.

Жорий мавсум Премьер-лигада Лингардиньо жами 28 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Дарҳақиқат, Девид Моес жамоасида у биринчи рақамли футболчи даражасига ҳам кўтарилди. Жессини Моес ушлаб қолиши мумкин эди, бироқ жароҳатдан қайтган Майкл Антонио бунга имкон бермаслиги аниқ. Қолаверса, унинг жорий мавсумдаги статистикасидан хабарингиз бор.

Футболчининг «Юнайтед» билан шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган. Унинг «Олд Траффорд»даги келажаги ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

Никола Влашич билан шартнома имзоланганига қарамай, «Вест Хем» Лингардни ўз сафига қайтаришга тайёр, буни яқинда Моес ёрдамчиларидан бирига айтиб ўтган. Қолаверса, ҳаммаси футболчининг ўзига боғлиқ бўлади. «Манчестер Юнайтед» уни ёзда эркин агент сифатида қўйиб юбормайди. Январь ойида Жесси Лондонга қайтиш учун сўнгги имконият мавжуд, уни ҳали ҳам пойтахтда кутишмоқда. Барчаси унинг ўз қарорига ҳавола. У Манчестердаги бахтсиз келажагини тезроқ илғаб олиши керак. Воқеалар ривожини эса кузатишда давом этамиз.

Киритилди: 22:45, 19.09.2021.
Ўқилди: 4322 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.