Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Виктор Жалилов: «Бугун омад биз томонда бўлди»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 19-туридан ўрин олган "Турон" - "Навбаҳор" (0:1) ўйинидан кейин ўтказиладиган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашади.

- Оғир ўйин бўлди. Албатта, бугун омад ҳам биз томонда бўлди. Захира алмашишлари орқали ўйинни кучайтиришга уринишимизга қарамай, иккинчи бўлимда вазиятлар ярата олмадик. Бу майдонда "Қўқон-1912" билан ўтган ўйинимиздан кўра қийинроқ ўйин ўтказдик бугун. "Пахтакор" билан ўйиндан кейин сафарда яна бир учрашув ўтказдик. Шу боис, футболчиларимизда чарчоқ сезилди, - дейди Виктор Жалилов.

- Ўйинга алоҳида режа тузамиз. Ким қандай тайёргарликка эга бўлса, позицияларда самара келтира олса, ўша футболчи майдонга тушади. Коста Гуттинер Қаршидаги ўйинимизда ҳам захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирганди. Албатта, таркибда ротация қилинади. Бу мураббийлар штабининг қарори, кимнинг асосий таркибда майдонга тушишини мураббийлар ҳал қилади.

- Соловьёвнинг жароҳати бор эди. Унинг ўзи кучим етганича ўйнайман, майдонга тушаман дегани учун майдонга туширгандик. Жароҳати қийнагани учун уни алмаштирдик. Мухлисларнинг қайтгани ҳам ўйиннинг шиддатига ижобий таъсир ўтказади, албатта. Уларнинг борлиги ҳам футболчиларга куч бағишлайди.

- Бир мавсумда 30 та ўйин ўтказиш бу кам. Мавсум давомида камида 40 та ўйин бўлса яхши бўларди.

- Қисқа муддатда кўп ўйин ўтказиш футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига таъсир ўтказади. Уларнинг майдонда кераксиз пайтда сариқ карточка олишлари ҳам шу билан боғлиқ деб ўйлайман. Фақат бир ҳужумчи билан ўйнаётганимиз сабаби, ярим ҳимоядаги бошқа футболчилар ҳам ҳужум пайти ягона ҳужумчини қўллаб-қувватлашади, шундай экан, олдинда ҳужумчилар сонининг нечталиги муҳим аҳамият касб этмайди, - дея фикрларини якунлади Виктор Романович.

Манба: https://t.me/fcnavbahor
Киритилди: 21:44, 20.09.2021.
Ўқилди: 1546 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.