«Ювентус» собиқ бош мураббийи Андреа Пирло «Барселона» бош мураббийлигига даъвогар. Бу ҳақда журналист Жерар Ромеро твиттерда маълум қилди. Таъкидланганишича, 42 ёшли Пирлони Каталония клуби президенти Куманда афзал кўрмоқда.
Рўйхатда бошқа номзодлар ҳам бор: «Барселона»нинг собиқ футболчиси Хави ва «Интер» ва «Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда «Барселона»ни Роналдь Куман бошқаради. Пирло мураббийлик фаолиятини ўтган йили «Ювентус»да бошлаган, аммо 2020/21 йилги мавсум охирида ўз лавозимини тарк этган.