«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски бошқа жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Бир неча йиллардан буён «Бавария»ни тарк этишим мумкинлиги ҳақидаги хабарларни эшитиб келаман. Аммо бундай фикр менинг хаёлимга келмаган. Мен Чемпионлар лигаси доирасида барча жамоаларга қарши ўйнайман. Улар билан таққослаганда «Бавария» жуда яхши ўйнамоқда.
Мен бор эътиборимни «Бавария»га қаратганман. Бор гап шу. Албатта, бундан кейин ҳам яна миш-мишлар пайдо бўлаверади, аммо бу мени асло хавотирга солмайди», – деди футболчи "Kicker"га берган интервьюсида.