Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

ЎФА «Насаф» клуби ўйинига мухлислар киритилиши муносабати билан ОФКга миннатдорчилик билдиради

Баҳо:
+ | -

Республика махсус комиссияси қарори билан юртимиз стадионларига мухлислар киритилишига рухсат берилгач, ЎФА мутахассислари тез фурсатда ОФК га мурожаат қилди ва халқаро учрашувлар, жумладан ОФК кубоги доирасида «Насаф» - "Моҳун Баган" ўйинига ҳам томошабинлар киритилиши борасида сўровнома юборди.

Қисқа фурсат ичида ОФК ва ЎФА масъуллари томонидан олиб борилган музокаралардан сўнг сўровномага ижобий жавоб берилди. Натижада бугун минглаб футбол мухлислари учун байрам муҳити тақдим этилди. ОФК кубогининг Интер Зонал ярим финалида Қаршида «Насаф» - "Моҳун Баган" устидан 6:0 ҳисобида ғалабага эришди ва кейинги босқичга йўл олди. Учрашув мухлислар қаршисида ўтди ва ҳар доимгидек қашқадарёлик томошабинлар ажойиб атмосферани юзага келтиришди. Ана шундай футбол муҳити вужудга келишига хайрихоҳлик қилгани учун ЎФА раҳбарияти ОФКга миннатдорчилик билдиради.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:37, 22.09.2021.
Ўқилди: 2890 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6688]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5552]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4308]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3243]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3221]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2996]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2584]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2235]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1902]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1838]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик